foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қўқон шаҳар, Қаймоқли гузар  МФЙда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26-йиллигига бағишлаб, “Экология йўналишида фаолият юритаётган ННТларнинг мустақиллик йилларидаги фаолияти ва уларни амалга жорий қилиш” мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади   Жамоатчиликнинг содир бўлаётган экологик муаммоларга эътиборини қаратиш ва бу муаммоларнинг олдини олишда жамоатчиликни  фаоллаштиришдан иборатдир.

Анжуманда дастлаб  ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзоси Хадича Назарованинг маърузаси тингланди.   Нотиқ ўз сўзида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан  ҳудудий бўлинма ўзаро хамкорлигини мустахкамлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилишда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда аҳоли, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш,  хуқуқий ва амалий ҳамда экологик барқарорликни таъминлашда давлат жамоат ташкилотлари хамкорлигини йўлга қўйиш, хақида керакли маълумотларни берди.  У ўз маърузасида вилоятдаги ННТлар олиб бораётган ишлар ва келгусидаги режалар, грант лойиҳалари орқали аҳолига берилаётган моддий кўмаклар хақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорати тўғрисидаги” қонуни 2013 йил 28 декабрь куни кучга кирган бўлиб, Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида 12 ноябрида қабул қилинган ва Сенат томонидан 12 декабр куни маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 27 декабрь куни имзоланган.

Ушбу назоратнинг асосий мақсади экологик назоратни тўғри ташкиллаш. Экологик назорат деганда, атроф мухитни мухофаза қилиш борасидаги қонунчиликни бузилиши холатларини ва табийи ресурлардан нооқилона фойдаланишни аниқлашга қаратилган давлат ва жамоат тадбирлари тизими, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятини самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Экоҳаракат матбуот хизмати

logo_uz