foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона ҳудудий бўлинмаси томонидан Фарғона транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “22 март Бутунжаҳон сув ресурслари” кунига бағишланган давра суҳбати  ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад бугунги кунда ёшларни сув ресурсларини муҳофаза қилишга   бўлган муносабатини  ўзгартириш, ёшлар ўртасида сувни беҳудага исроф қилмаслик ва мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги тушунчаларни бериш ва уларни атроф муҳитни муҳофаза қилишдаги ўрнини кучайтиришдан иборат.

Тадбир давомида иштирокчиларга маърузачилар томонидан сув ва сувдан оқилона фойдаланиш борасида бугун диёримизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ва бу соҳада қабул қилинган қоунун ва қонун ости хужжатлари ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Фарғона ҳудудий бўлинмаси

logo_uz