foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий  йилнинг 23 феврал куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг ташаббуси билан  Бухоро Тиббиёт коллежи мажлислар  залида ёшларнинг экологик  маданияти ва билимларини ошириш мақсадида “Экологик муаммоларнинг олдини олишда ёшларнинг ўрни” мавзуида  давра суҳбати  ўтказилди.

Экоҳаракатнинг  вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” фаоллари,  вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ, “Маънавият сарчашмаси” МЧЖ, Саломатлик ва Тиббий статистика институти Бухоро филиали, вилоят “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди вакиллари,  Бухоро Тиббиёт коллежи ўқувчи ва педагоглари,  экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этган мазкур тадбирдан кўзда тутилган мақсад иштирокчиларни экологик муаммоларнинг салбий оқибатлари, унинг олдини олиш борасидаги билим ҳамда малакаларини юксалтириш, шунингдек, ҳудудий бўлинма “Ёшлар қаноти” фаолияти билан таништиришдан иборатдир.

Экоҳаракат Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Пешку тумани Саноат касб-ҳунар коллежида “Экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига етказаётган зарарли оқибатлари”  мавзуида  давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатининг асосий мақсади таълим муассасаларидаги ёшларга  дунёдаги долзарб экологик муаммолар ва унинг инсон саломатлигига кўрсатаётган салбий таъсири ҳақида маълумотлар бериб, уларнинг Она табиатга меҳр-муҳаббат руҳида камол топишларига эришиш, ёшларнинг Она табиатни ҳимоялаш ишларидаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологияга оид Қонунларнинг мазмун моҳиятини ёшларга етказиш, уларнинг экологик маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Тадбирда таъкидланганидек, Она табиат ниҳоятда гўзал, унинг инсоният учун марҳамати кенг. Табиат тирик жонларнинг онаси. У инсониятни кийинтиради, озиқ-овқат билан таъминлайди, нафас олиш учун керак бўлган тоза ҳавони етказиб беради. Бу кўркам серҳосият набобат олами дилга ҳузур бағишлайдиган, тароватли боғу роғлари, кўкни суяб тургандек азим тоғлари, бағри кенг водийлари, турфа рангли чаманлари билан гўзал. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг илмий хулосаларига қараганда, инсонлар соғлиғининг 20 фоизи атроф муҳитга  боғлиқ.

Бухоро вилояти Бухоро туманидаги иқтисодиёт касб ҳунар коллежида“Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш давр талаби” мавзуида  давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади аҳоли, айниқса, ёшларга муқобил, экологик соф  энергиядан фойдаланиш усуллари ҳамда афзалликларини тушунтириш, уларнинг бу борадаги маълумотларини бойитиш, жамоатчиликнинг экологик  маданиятини  оширишдан иборатдир.

Маълумки, 1997 йилда Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш маркази ва Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси ташаббуси билан 11 январь  “Миллий боғлар ва қўриқхоналар куни” сифатида қабул қилинган. Қўриқхоналар ва миллий боғларда  айнан ноёб ўсимликлар ва ҳайвонот олами генетик фонди муҳофаза этилади ҳамда кўпайтириб борилади. 

Мазкур сана мунособати билан  жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг ташаббуси билан   Қоравулбозор тумани ҳудудида ташкил этилган “Жайрон” экологик марказида  тумандаги Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчи ва педагоглари иштирокида “Қўриқхона ва миллий боғлар юрт бойлиги” мавзуида  давра суҳбати  ўтказилди.

Экоҳаракатнинг  вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” фаоллари,  вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Маънавият сарчашмаси” МЧЖ, вилоят “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, Қоравулбозор Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи педагог ва   ўқувчилари,  Экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этган мазкур давра суҳбати  “Жайрон” экологик маркази худудида жонли табиат билан юзма-юз саёҳат тарзда ташкил қилиниб,  иштирокчиларнинг Она табиат ҳамда унинг ноёб турлари ҳақидаги билимларини янада бойитди. 

logo_uz