foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро ҳудудий бўлинмаси  томонидан Ромитан туманидаги 11-сон экология йўналишидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатида “Табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик барқарорликни сақлашдаги аҳамияти”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, беғараз ёрдам, саховат ва мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ҳудудлар санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида республика Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 4 мартдаги ва Бухоро вилоят ҳокимининг 5 мартдаги фармойишларига биноан 2016 йилнинг март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 12-13 март умумхалқ хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилинганлиги муносабати билан хашар бўлиб ўтди. Ҳашар кунлари маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, кўча ва йўлаклар, болалар майдончалари тартибга келтирилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси Когон шаҳридаги Файзулла Хўжаев номли маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки, фаоллигини кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ер шаридаги долзарб  муаммолардан бири бу чиқиндилар билан боғлиқ мунособатларни тартибга солиш масаласи бўлиб ҳисобланади. Муаммонинг ечими эса аҳоли экологик маданиятини юксалтириш ва чиқиндиларни қайта ишлашни йўлга қўйишни ташкил этишга боғлиқдир.

Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Бухоро  ҳудудий бўлинмаси  томонидан  Бухоро Давлат Тиббиёт институти қошидаги 2-сон Ғиждувон академик лицейда “Томчи сувда – ҳаёт жилваси” мавзуида  давра суҳбати  ва  “Сувни тежанг” мавзуидаги расмлар кўрик танлови   ўтказилди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон Ғиждувон академик лицейи педагог ва ўқувчиларининг сув ҳамда унинг аҳамияти, ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тушунчаларини бойитиш.

Экохаракат Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Денгиз  сут эмизувчиларини  ҳимоялаш бутунжаҳон куни” мавзуида давра суҳбати  ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Бухоро  ҳудудий бўлинмаси  томонидан  Бухоро давлат университети қошидаги  4 сонли академик лицейда “Яшил қалқонлар”нинг экомувозанатни сақлашдаги аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ва “Биз баркамол ёшлар Ватан ободлиги ва озодалигига масъулдирмиз”, “Биз табиат посбонлари”  шиори остида ташаббускор  кўнгилли ёшлар иштирокида  амалий акция  ўтказилди.

Мазкур амалий акцияни ўтказишдан мақсад Бухоро Давлат Университети қошидаги 4-сон академик лицейи ўқувчиларига атроф-муҳитни мевали ва манзарали дарахтлар билан бойитишнинг аҳамияти, аксинча дарахтларни кесишнинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш, уларни Она табиатга меҳрли бўлишга йуналтириш, Бухоро шаҳридаги “Экобоғ”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  акциясини ўтказишдан иборат бўлдит.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 26 феврал куни Шофиркон туманидаги  “Денов” қишлоқ фуқаролар йиғини мажлислар залида аҳолининг экологик  маданиятини юксалтириш, атроф муҳит  муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласига кенг жамоатчиликнинг  эътиборини ошириш мақсадида “Аҳоли экологик маданиятини оширишнинг муҳим аҳамияти” мавзуида  давра суҳбати  ўтказилди.

Экоҳаракатнинг  вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” фаоллари,  вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,   Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси,вилоят ДСЭНМ, “Маънавият сарчашмаси” МЧЖ,  вилоят “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди вакиллари, Шофиркон туманидаги “Денов” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси,  экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги  “Денов” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида ташкил этилган ушбу давра суҳбатида жами 57 нафар иштирокчи қатнашди.  

logo_uz