foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ёшларнинг  юртимиздаги қўриқхона ва миллий боғлар бўйича тўла тасаввурни шакллантириш,вилоят ҳудудида жойлашган “Жайрон” экомарказида уларнинг саёҳатини ташкил қилиб, жонли табиат билан мулоқотда бўлишларига эришиш мақсадида куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томониданвилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро вилоятидаги “Жайрон” экомарказида “Жайрон” экомарказида ноёб турлар кўпайтирилмоқда””  мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Бухоро вилояти, Жондор туман “Баркамол авлод” болалар марказида   Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Истиқлолнинг истиқболли ёшлари”  мавзуида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Кундалик юмушлар ҳар қандай кишини толиқтириши шубҳасиз. Кўтаринки кайфиятдаги  инсон ҳам вақти-вақти билан тоғларга, сокин табиат қўйнига сайр қилиш, ҳайвонот ва наботот оламидан завқ олиш, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишни истайди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги,  ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва халқ таълим бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, “Маънавият сарчашмаси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги 1-сон мусиқа ва санъат мактабида ёшларнинг экологик маданияти ва билимларини ошириш мақсадида “Атроф-муҳит  муҳофазаси қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ва “Обод юртнинг баркамол ёшларимиз” номли кўрик-танловнинг  якуний босқичи ўтказилди.

Маълумки, мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари миллий қонунчилигимизда тўлиқ шаклланган ва мустаҳкамланган. Мустақиллик йилларида Республикамизда суғорма деҳқончилик қилинадиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш орқали уларнинг ҳосилдорлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Вобкент педагогика коллежида  “Бухоро вилоятида чўлланиш ва қурғоқчиликни олдини олиш барчамизнинг вазифамиз” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Ёшларнинг Озон қатламининг ер шарини ҳимоялашдаги аҳамияти ва уни емирилишдан асраш учун амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар ҳақидаги  билимларини бойитиш мақсадида куни  кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят  экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида  “Ер шарида ҳаётни  асраб-аввайлайлик” шиори остида  16 сентябрь – Бутунжаҳон Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Озон- ер шарининг ҳимоя қобиғи” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қоракўл туманидаги “Мирзақалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида “Орол бўйи экологик фожиасининг Она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири ва Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария - эпидемиологик осойишталиги  тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти”  мавзусида  тадбир  ўтказилди.

logo_uz