foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Экологик муносабатларни тартибга солишнинг фундаментал асослари Конституциямизда акс эттирилган. Бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинган барча ҳуқуқий ҳужжатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун олдида тенглиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Ёшларга экологик таълим­‑тарбия бериш орқали экологик маданиятни шакллантириш, экологик онгни юксалтириш, уларни табиатни севишга ўргатишда нодавлат нотижорат ва давлат ташкилотлари  шунингдек  оила ва  таълим муаассасасининг яқин ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Шофиркон Иқтисодиёт коллежида “Она табиатни хазонлардан тозалайлик” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

Атрофимизни  ям-яшил қилиб ўраб турган ўсимлик дунёси саломатлигимиз посбонидир. Хазонлар ёқилганда инсон ўзига-ўзи ифлосланган атмосферани яратади. Инсон ўзига-ўзи турли касалликларни орттириб олиш учун замин яратади.

Аҳолига Республикамизда атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган қонунлар ва уларнинг аҳамияти, қонун устуворлигини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг ролини ошириш масаласида маълумотлар берилиб, уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, шу жумладан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини мустаҳкамлаш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш Ўзбекистон экологик ҳаракатининг дастурий вазифаларидан бўлиб ҳисобланади.       

Куни кеча  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги 35-сон умумтаълим мактабида “Куз юмушлари ва инсон саломатлиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Хазонлар ёқилганда инсон ўзига-ўзи ифлосланган атмосферани яратади. Инсон ўзига-ўзи турли касалликларни орттириб олиш учун замин яратади. Хазон ва шох-шаббалар ёниши натижасида экин ерларининг таркиби бузилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда қолоқлик, паст ҳосилдорлик вужудга келади.

Табиий офатлар булар геологик, гидрогеологик, атмосфера, биосфераларнинг фалокатли вазиятларга олиб келувчи, аҳолининг ҳаётий фаолиятини кескин ёмонлаштирувчи, одамлар ўлимига ва моддий бойликларнинг бузилишига ва қирилиб кетишига олиб келувчи ҳавфли ҳодисадир.

logo_uz