foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 25 апрель куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун” семинар ташкил этилди.

Ёшларга жамият ва табиатнинг ривожланиш асослари ҳақида билимлар бериш. Соғлом табиий муҳитни асраш бўйича улар ўртасида тушунтиришлар олиб бориш ҳамда экологик маданиятларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель  куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Вобкент туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабида “15 апрель – Ҳалқаро экологик билимлар куни” муносабати билан “Жамият ва табиатнинг ўзаро боғлиқлиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ,  вилоят  ёшлар иттифоқи, "Маҳалла" ХЖФ вакиллари, Бухоро туризм коллежи педагог ва ўқувчилари, экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирокида  жорий йилнинг 19 апрель куни Бухоро туризм коллежида 22 апрель “Умумжаҳон Ер куни”га бағишлаб “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланайлик ва Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг мазмун моҳияти”  мавзуида  давра суҳбати ўтказилди.

2018 йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг ташаббуси билан Бухоро санъат коллежида Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишлаб “Табиат ва инсон саломатлигининг асослари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг ташаббуси билан 13 апрель куни Ғиждувон туманидаги  5-сон умумтаълим мактабида “Юртим жамоли”  мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг иш режасига мувофиқ вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масаласида Бухоро вилоятида олиб борилаётган ишлар бўйича вилоятдаги масъул ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, муаммолар ечими борасида таклифлар ишлаб чиқиш мақсаджамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Аҳоли, айниқса ёшларнинг табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш кўникмасини  мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг иш режасига мувофиқ вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Шофиркон туманидаги 8-сон умумтаълим мактабида “Биз ёшлар Она табиат посбонларимиз” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Аҳоли ўртасида атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш борасидаги тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш, Нодавлат нотижорат ташкилотларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчи экологик инспекторларининг институтини фаолиятини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Вобкент туманидаги “Розмоз” маҳалла  фуқаролар йиғинида “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштиришда жамоатчилик фаоллигини кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти” мавзуида давра суҳбати  ташкил этилди. 

logo_uz