foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ёшларнинг ёзги таътилларини мароқли ўтказиш, уларнинг экологик маданиятини юксалтириш, бу борадаги билимларини бойитиш, атроф муҳит муҳофазаси бўйича  ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 22 июнь куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Бухоро туманидаги “Ёш пахтакор” болалар дам олиш оромгоҳида “Ватан ободлигига ва табиат мусаффолигига масъулмиз”  мавзуида давра суҳбати  ва “Табиат посбонлармиз” шиори остида амалий  акция ўтказилди.

Аҳоли, айниқса ёшларни Орол денгизи, унинг бугунги ҳолати ҳамда ҳалокатдан қуткариш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақидаги  маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида   жорий йилнинг 24 май куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси, ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари, Шофиркон туманидаги 13-сон умумтаълим мактаби педагог ва ўқувчилари, экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирокида Шофиркон туманидаги 13-сон умумтаълим мактабида “Оролбўйи экологик фожиасининг Она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва  бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида  Олот  туманидаги  “Чандир” МФЙда “17 июнь Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни” мунособати билан “Чўлланиш ва қурғоқчиликнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 май куни ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси, Жамият саломатлиги ва   соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти Экоҳаракат Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси,  ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар Кенгаши вакиллари, экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирокида Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида “Биологик хилма-хилликни ҳимоялайлик” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг иш режасига мувофиқ вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва  бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Ромитан туманидаги 11-сон экология  йўналишидаги умумтаълим мактаб интернатида 5 июнь “Умумжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни” мунособати билан “Атроф -муҳит  муҳофазаси-долзарб масала” мавзуида давра суҳбати ва “Табиатнинг камалак жилоси” мавзуидаги расмлар кўрик – танлови ўтказилди.

Дунё халқларини ташвишга солаётган иқлим ўзгариши ва унинг Она табиат ҳамда инсонлар саломатлигига етказаётган зарарли оқибатлари тўғрисида ёшларнинг билимларини бойитиш мақсадида жорий йил 11 май куни  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси, Бухоро вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси, Жамият саломатлиги ва  соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот  институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ, ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди вакиллари,  Бухоро Давлат университети педагог ва талабалари,  экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  ҳамкорлигида  Бухоро Давлат университетида 15 май “Халқаро иқлим куни”  мунособати билан “Глобал иқлим ўзгариши нима?” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати  Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  вилоят  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Жамият саломатлиги ва   соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди, “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши, Шофиркон Қишлоқ хўжалиги коллежи педагог ва ўқувчилари, экоҳаракат “Ёшлар қаноти”фаоллари,иштирокида Шофиркон Қишлоқ хўжалиги коллежида 31 май Бутун жаҳон тамаки чекишга қарши кунига бағишланган “Тамаки чекишга қаршимиз” мавзуида ўтказилган давра суҳбати давомида  ёшларга тамаки ва унинг инсон саломатлигига етказаётган зарари ҳақида юқорида келтирилган маълумотлар берилди.  

Ўз билим ва тажрибаларини ёшлар онгига сингдиришда ҳалоллик, қолаверса  ибрат намунаси ҳисобланган устозларнинг фидокорона меҳнатларини қадрлаш ва эъзозлаш, юрт равнақи ҳамда фаровонлиги йўлида жонбозлик кўрсатган инсонлар хотирасини ёд этиш мақсадида жорий йилнинг 5 май куни  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси, Бухоро вилоят  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Халқ Таълими бошқармаси, вилоят ёшлар иттифоқи, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди вакиллари ҳамкорлигида Ромитан тумани 11-сон экология йўналишидаги ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаб интернатида “Она табиат мусаффолиги–инсон саломатлигининг пойдевори” мавзуида давра суҳбати ва 9 май Хотира ва Қадрлаш куни мунособати билан “Устозлар хотираси мангудир” шиори остида “Табиат фидоийлари-қалбимиз ардоғида”  мавзуидаги хотира кечаси ўтказилди.

logo_uz