foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ёшларга юртимиз табиатининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар бериш.Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида   атроф табиий муҳитни асраш,  инсон саломатлигининг гарови эканлиги ҳақида ташвиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2019 йил иш режасига мувофиқ вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги 12-сон умумтаълим мактабида  “Ўзбекистоннинг бетакрор табиатини асрайлик” мавзуида давра суҳбатида ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, бой ҳайвонот ва ўсимлик дунёси билан бир қаторда Орол денгизининг бугунги ҳолати ҳамда Оролнинг қуриган тубида саксовулзорлар барпо этиш, пировардида ҳудуднинг экологик барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли, хайрли ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, жорий ойда ташкил этилган Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифалари бўйича тушунчалар берилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz