foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ёшларнинг экологик маданиятини ошириш ҳамда уларга юртимиздаги қўриқхона ва миллий боғлар бўйича тўла  маълумот етказиш мақсадида жорий йил 15 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ромитан туманидаги 11-сонли экология йўналишидаги умумтаълим мактаб интернати педагог ва ўқувчилари, бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида мактаб интернатида 11 январь – “Қўриқхона ва миллий боғлар куни” муносабати билан “Қўриқхона ва миллий боғлар  юртимиз бойлиги” мавзуида давра суҳбатида ташкил этилди ҳамда иштирокчиларга қуйидаги маълумотлар берилди.  

“ХХ асрниг 60-йилларига келиб антилопасимонлар туркумига мансуб жайроннинг яшаб келган ареалида яьни Ўрта Осиё давлатларидан Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Азарбайжон каби давлатлар ҳудудига тўғри келиб, жайронлар тарқалган ҳудудларда кичик шохли молларнинг кўплаб боқилиши ва инсонлар томонидан тартибсиз, ёппасига овланиши натижасида ушбу тур кескин камайиб кетиб тегишли чоралар кўрилмаса ҳатто йўқолиб кетиш хавфи остида қолган. 1970 йилларда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро ташкилотлари томонидан жайронни кўпайтириш табиатдаги сонини қайта тиклаш мақсадида юқорида қайд этилган жайрон яшаб келган давлатлар ҳудудида 13 та питомниклар ташкил этилиши режалаштирилган ва натижада 1980 йилга қадар 7 та питомник ташкил қилишга эришилган. Шулардан бири Ўзбекистонда 1977 йилда ташкил этилган ва бошқа питомниклардан фарқли ўлароқ ҳозирги кунгача фаолиятии муваффақиятли давом эттириб келаётган Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигидир.

Ташкил этилган вақтда ташкилотнинг номи “Бухоро жайронларни кўпайтиришга ихтисослаштирилган питомник” деб номланган ва ҳудудига 44 бош жайронлар қўйиб юборилган. Экомарказ фаолиятининг кенгайиши, яьни бу ерда Ўзбекистон ва Халқаро Қизил китобга киритилган ҳайвонлар жумладан: бухоро буғуси(хонгул), Прежевал отлари, қулонлар, бурама шохли эчки(морхўр), бухоро тоғ қўйлари каби ноёб турларни ҳам келтириб кўпайтирила бошланганидан сўнг 1989 йил 26 декабрда питомник “Жайрон” Экологик маркази, 2018 йил январ ойидан Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги номига ўзгартирилди.

Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигининг вазифаси:

Ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини табиатдаги сонини қайта тиклаш учун кўпайтириш ва биологиясини ўрганиш;

  • Жанубий-Ғарбий Қизилқум чўлининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш;
  • Табиат ресурсларидан оқилона қойдаланиш;
  • Экологик маьрифат;
  • Экологик туризм.

Питомнигнинг ҳозирги кунда умумий ер майдони 16522 гектар бўлиб, шартли 2 та ҳудудга ажратилади. 1-ҳудуди ер майдони 5145 гектар бўлиб, атрофи баландлиги икки метрни ташкил қиладиган сим тўр билан ўраб олинган. Ушбу ҳудудда кўпайтирилаётган ноёб тур ҳайвонларнинг асосий қисми сақланиб, кўпайиш сони маьлум миқдорга етганидан сўнг ушбу ҳайвонларнинг бир қисмини питомнигнинг  ер майдони 11377 гектарни ташкил қиладиган атрофи ўраб олинмаган 2- ҳудудига  қўйиб юборилади.Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги- экотуристик маскан бўлиб ҳам ҳисобланади. Питомникка ташриф буюрган саёҳатчилар Қизилқум чўлининг табиати, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан бевосита танишишади. Масалан: Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги ҳудудида ўсимликларнинг 250 дан ортиқ тури йил давомида ҳаётий шакли ва йил мавсумига боғлиқ ҳолда ўсади. Бу ерда ҳайвонлардан сут эмизувчиларнинг 32 тури, қушларнинг йил давомида 250 дан ортиқ тури, судралиб юрувчиларнинг 18 тури, сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларнинг 2 тури, балиқларнинг 8 тури ҳамда умуртқасизларнинг 700 дан ортиқ тури учраши ўрганилган.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz