2019 йил 12 январь куни Бухоро вилоят Экология ва атроф муҳитни  муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмасининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида дастлаб Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда 2019 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида ҳудудий бўлинмаси координатори Ж.Шариповнинг ҳисоботи тингланди.

Кенгаш йиғилишида Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси кенгаши аъзолари вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бухоро шаҳар инспекцияси  инспектори В.Жўрақулов, вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори А.Раҳимовлар музокараларга чиқдилар.

Худудий бўлинманинг 2018 йил фаолияти тўла таҳлил этилган Кенгаш йиғилишида 2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар батафсил муҳокома қилинди.Шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Пленумининг 2019 йил 8 январдаги МКҚ-19/01-сонли қарорида белгиланган вазифалар муҳокома қилинди.

Кенгаш йиғилишида ҳудудий бўлинманинг 2019 йил иш режаси тасдиқланди. Шунингдек, ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзолари  таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси