foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 14 декабрь куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро Давлат Тиббиёт институти қошидаги 1-сонли академик лицейида “Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

Тадбир давомида Бухоро вилоятида экологик муаммоларни ҳал этиш ва бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоятдаги ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилган ҳолда   бу борадаги келажак режалар  белгиланди. Шунингдек, ёшлар билан мазмунли мулоқoт олиб борган вилоят тележурналистлари томонидан таъкидлангандек “Оммавий ахборот воситалари,  жумладан вақтли матбуот, радио ва телевидениянинг тезкорлиги, қолаверса, оммавийлиги Экоҳаракатнинг мақсад ҳамда вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда самарали механизм бўлиб хизмат қилмоқда. Аҳолининг барча қатламларини дунёдаги ва минтақамиздаги  долзарб экологик муаммолар, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш чораларидан хабардор этиш, шунингдек уларнинг экологик маданиятини юксалтириш, қолаверса атроф муҳитга эҳтиёткорона мунособатда бўлиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини юксалтириш мақсадида Бухоро вилоят телерадиокомпанияси томонидан ўтган давр мобайнида эколог олимлар, экспертлар иштирокида ўнлаб телекўрсатувлар тайёрлади.  Айниқса  вилоят чўл ландшафтларининг ўзига хослигини ёритиб берган “Онажоним табиат”, “Юрт сеҳри” мавзуидаги фильмлар шулар жумласидандир. Шунингдек, Бухоро радиоси орқали “Табиат ва биз” мавзуидаги 30 га яқин мулоқот чиқишлар нафақат ер шаридаги экологик муаммолар, балки юртимиздаги айниқса, вилоят табиатининг унинг ўзига хос муаммоларини ҳар томонлама қамраб олиб. Жамоатчиликнинг бу борадаги хабардорлигини таъминлаб борди. Қолаверса, йил давомида чиқиндилар масаласи, сув ресурларидан оқилона фойдаланиш, экологик маданиятнинг аҳамияти ҳақидаги ижтимоий роликлар кенг жамоатчиликнинг  атроф муҳитга эҳтиёткорона бўлиш кўникмаларини ошириб келмоқда”.

Фаол ва забардаст тележурналистларнинг кўрсатувларни тасвирга олиш жараёнида кузатиладиган қизиқарли воқеалар билан боғлиқ мароқли суҳбатлари, теран  мулоҳазалари ҳамда  келажакдаги режалари  ёшларга илиқ таассурот қолдирди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси

logo_uz