Республикамиздаги тоғли ҳудудлар табиатининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ёшларнинг билимларини бойитиш мақсадида жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг иш режасига мувофиқ вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги 20-сон умумтаълим мактабида “Тоғли ҳудудлар экотизимининг ўзига  хослиги” мавзуида давра суҳбатида ташкил этилди.  

Давра суҳбати  давомида ёшларга юртимиздаги тоғли ҳудудларнинг ўзига хос бой экотизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, игна баргли, манзарали дарахтлар билан бир қаторда, равоч, тоғ ялпизи, наъматак, дукчўп каби буталар, доривор ўсимликлар, бодом, писта, дўлана, ўрик, олма, олча, нок каби мевали дарахтлар 140 метрдан 2500 метргача бўлган баландликларда Туркистон қайини, тераклардан иборат ўрмонлари шунингдек, сиртлон, қўнғироқ, қушларнинг бир неча тури, бўрсиқ, қуён, тулки, бўри, силовсин каби ноёб турлар тоғли ҳудудларда доимий яшаб юртимиз биохилма-хиллигини бойитиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси