foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йил 12 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро санъат коллежида “Орол денгизи фожиасининг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида ёшларга Орол денгизи, унинг бугунги ҳолати ҳамда  ҳалокатдан қуткариш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мазмун моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.Шунингдек муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси доирасидан чиқиб, халқаро муаммога айланган Орол фожиасига дунё ҳамжамияти фикрини қаратганликлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида жорий йил  27 ноябрь куни БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди фаолияти  ташкил этилиб, долзарб лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилганлиги ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz