foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугунги кунда табиатни ўрганиш, унга меҳр қўйишнинг ўзи камлик қилади, албатта. Биз уни эъзозлашни, бойликларига бойлик қўшишни ҳам уддалашимиз лозим.

Муҳитимиз мусаффо бўлиши учун ҳаммамиз ҳам маъсулдирмиз. Ердаги табиий манбалардан кўпроқ бойликлар олиш, табиат манбаларини асраб авайлашнинг энг муҳим йўли ўсиб келаётган авлодни табиатни асрашга оид экологик билимлардан ҳабардор қилиш – уларга экологик тарбия беришдир. Шу нуқтаи назардан ёшларга экологик тарбия маданиятини таркиб топтириш, уларга табиат, атроф муҳит, бизни қамраб олган теварак, олам билан қандай муносабатда бўлишни ўргатиш ва ташкил этиш таълим тизимининг долзарб масаласига айланди.

Куни кеча  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Шофиркон Педагогика коллежида “Экологик таълим тарбиянинг мазмун-моҳияти” мавзуида ташкил этилган давра суҳбати давомида таълим муассасаларида узлуксиз экологик таьлим тизимини шакллантириш ҳамда ташкил этилаётган экологик  таълим тарбиянинг мазмун - моҳияти атрофлича муҳокама қилинди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz