foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2017 йил 12 июлда  муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда экоҳаракат вакиллари иштирокида селектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Бутун дунёда экологик муаммолар тобора кескинлашиб бораётган ҳозирги кунда Ўзбекистон Экологик ҳаракати бир қатор масалаларга жумладан йирик саноат корхоналарида Экологик ҳаракатнинг вакиллари бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги  муҳтарам Президентимиз томонидан  видеоселектор йиғилиши давомида таъкидлаб ўтилган эди. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб вилоятдаги 1 ва 2 тоифали саноат корхоналарида экоҳаракат вакиллари жорий этилиб, бугунги кунда улар фаолияти самарали ташкил қилиб борилмоқда.   

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Экоҳаракат вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги “Шоҳруд” АЖ да Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда бир қатор ҳамкорлар иштирокида “Саноат корхоналарининг атроф муҳитга салбий таъсирларини камайтириш мусаффо табиатнинг пойдевори”   мавзуида  семинар ташкил этилди.

Семинарни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакилларининг экологик билим ва кўникмаларини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш,экоҳаракат вакилларининг ўзаро тажриба алмашишини ташкил қилиш,уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, мамлакатимиз аҳолисининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлаш, фақатгина экотизимларни сақлаш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқалигина эришиш мумкин.

Бу борада атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Семинар давомида Экоҳаракат вакилларига ўз фаолиятларини амалга оширишда  амалдаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини билиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик хотиржамлиги соҳасидаги, шу жумладан корхонанинг асосий фаолиятидан келиб чиқиши мумкин бўлган экологик хатарларнинг олдини олиш талабларига риоя этилиши, корхонанинг лойиҳа ҳужжатларини ваколатли давлат органлари томонидан экспертизадан ўтказиш жараёнида иштирок этиши ва бошқа бир қатор ваколатларга эга эканликлари айтиб ўтилди. Шунингдек, иштирокчиларга ”Шоҳруд” АЖда экоҳаракат вакили томонидан амалга оширилаётган ишлар, корхонада атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида  инновацион лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан маълумотлар берилди.

Семинар иштрокчилари-экоҳаракат вакиллари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, қолаверса ишлаб чиқаришда экологик ҳолатни барқарор сақлаш бўйича амалга оширилаётган технологик жараёнлар билан яқиндан танишдилар.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz