foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бухоро шаҳридан «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ЧЭК заводига олиб борувчи Қоровулбозор йўли бўйлаб ҳар жойда ётган пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, синган шиша ва бошқа маиший чиқиндиларга кўзингиз тушган, албатта. КНАУФ компанияси вазиятни ўзгартиришга қарор қилиб, йўлнинг заводга туташ қисмида функционал чиқинди контейнерларини ўрнатди.

Контейнерлар дизайни шу ернинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бажарилган. Конструкциялар бетон пойдеворга мустаҳкам маҳкамланган бўлиб, бу уларнинг максимал турғунлигини таъминлайди. Контейнерларнинг ичидаги чиқиндиларни фақат хизматлари КНАУФ компанияси томонидан тўланадиган чиқиндиларни олиб чиқиш билан шуғулланувчи хизматгина олиши мумкин. Ҳар бир контейнер чиқиндилар ажратилган ҳолда, яъни маиший чиқинди алоҳида, пластик ва шиша алоҳида ҳамда макулатура алоҳида ташланадиган учта ёрқин рангдаги бўлмадан иборат.

Чиқиндиларни шу тарзда саралаш Ер сайёрасидаги экологик вазиятни яхшилашнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Жамиятда фаровонлик ошиши билан истеъмол кўлами ҳам ортади, бу эса генерацияланадиган чиқиндилар миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Ташланган ва қайта ишланмаган чиқиндилар тупроқ, сув ва ўсимликларни заҳарлаган ҳолда катта ер майдонларини чиқиндихонага айлантиради. Материалларнинг кўпчилиги деярли парчаланмайди, ёқиб юборилганида эса ўзидан ҳавони заҳарлайдиган зарарли газларни ажратади. Чиқиндилар сараланганида улар тўпланиб қолмайди ва экологик вазиятни ёмонлаштирмайди. Бундан ташқари, қайта ишланадиган чиқиндилар мато, қоғоз ва шиша ишлаб чиқаришида қўлланади, бу ўз навбатида, табиий ресурсларни тежаш имконини беради.

Чиқинди контейнерларидан фойдаланиш жуда осон, шунчаки умумий қабул қилинган саралаш қоидаларига амал қилиш керак, холос:

Кўк рангли бўлма макулатура, тоза қоғоз (картон, газета, журнал, дафтар, откриткалар) учун мўлжалланган. Қайта ишлаш учун материал қуруқ бўлиши жуда муҳим, шу боис озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган ишлатилган идишларни (масалан, сут маҳсулотлари ва шарбатларнинг тетра-пак ўрамлари) ва бошқа ифлосланган қоғозларни бу бўлмага ташлаш мумкин эмас.

Яшил рангли бўлма пластик ва шиша идишларни, стаканлар, полиэтилен пакетлар, косметика воситаларининг идишлари ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган бошқа ўрамларни утилизация қилиш учун мўлжалланган.

Зарғалдоқ рангли бўлма маиший чиқиндилар ва қайта ишланмайдиган бошқа чиқиндилар учун мўлжалланган.

«КНАУФ учун Ўзбекистон — бу сотиш бозори эмас, балки биз яшайдиган ва меҳнат қиладиган ҳақиқий уйдир. Замонавий технологиялар туфайли КНАУФ корхонаси ушбу минтақанинг экологик ҳолатига зарар етказмайди. Биз ҳар йили заводга туташ ҳудудда маҳаллий иқлимга мослаштирилган дарахтларни экамиз ҳамда  Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигига моддий ёрдам кўрсатамиз. Контейнерларни ўрнатиш – атроф-муҳитни асрашни кўзда тутувчи яна бир муҳим ва керакли лойиҳадир. КНАУФ компанияси илгарилари ҳам корхонага алоқаси бўлмаган йўл атрофидаги ҳудудни тозалаш ишлари билан шуғулланган, бироқ ижобий ўзгаришлар фақат вақтинчалик самара берган, холос. Чиқинди контейнерларининг йўқлиги кўпчилик ҳайдовчилар, дашт ландшафтини ифлослантирган ҳолда, чиқиндини машина ойнасидан ташлаб юборишига олиб келарди. Бизнинг ташаббусимизни умумий келажагимизга лоқайд бўлмаган масъул хизматлар ва ишбилармонлар давом эттиришини истардик», — дейди Ўзбекистондаги КНАУФ корхонасининг бош ди⁠ректори Дмитрий Дерипалко.

Шу ўринда, контейнерлар хабардорлик ва хавфсизликни таъминлайдиган ёруғлик қайтарувчи наклейкалар билан жиҳозланганини айтиш жоиз. Ҳар бир конструкциягача бўлган 100 метр масофада йўл кўрсаткичи ўрнатилган.

Контейнерларни ўрнатишдан олдин навбатдаги шанбалик ўтказилди. Тадбир давомида КНАУФ ходимлари пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, тунука банкалар ва йўл бўйига ташланган бошқа чиқиндилардан иборат 30 қоп чиқиндини тўплади.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz