“Юзага келаётган экологик муаммолар чегара билмайди ва улар глобал харак­терга эга бўлиб, уларни ҳал қилиш учун бир ёки бир неча давлатнинг саъй-ҳаракати етарли эмас.

Чунки та­биат сингари унинг муаммолари ҳам маъмурий чегараларни тан олмайди. Бир ёки бир неча давлатнинг уриниши билан экологик тангликни бартараф этиб бўлмайди. Биологик хилма-хилликнинг қисқариши давом этаяпти, чўлланиш янада кўпроқ унумдор ерларни ўз домига тортмоқда. Иқлим ўзгариши­нинг фалокатли оқибатлари аён бўлиб қолди, табиий офатларнинг тез-тез такрорла­ниши кузатилаяпти. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши милли­онлаб инсонларнинг турмушини оғирлаштирмоқда. Бу ҳолат ҳамон давлатлараро ҳамкорлик кўнгилдагидек эмаслигидан, умумий муаммоларнинг тўлиқ англанмаганидан далолат беради.

Инсоннинг табиий жараён­ларга аралашуви атроф-муҳитни тиклаб бўлмас ҳолга олиб келиши ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илм-фан, тех­ника тараққиётининг ҳам бу борада ожиз экани тан олинди.

Демак, инсон табиий ресурслардан барча тур ва экотизимларни сақлаган ҳолда фойдаланиш имконини берувчи билимларни эгаллаши шарт. Ху­сусан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани, биологик хилма-хилликни сақлаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда энергия тежовчи ва чиқиндисиз технологияларни қўллаш борасидаги ишлар шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят эология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро нефт ва газ касб-ҳунар коллежида “Экологик барқарорликни сақлаш дунё халқларининг долзарб муаммоси” мавзуида ўтказилган  давра суҳбати иштирокчиларига  айни юқоридаги масалалар борасида маълумотлар берилди.Шунингдек тадбир давомида атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки ва  фаоллиги ҳар томонлама кучайтиришга эришилди. Аҳоли, айниқса ёшларга  экологик барқарорликни сақлашда уларнинг ўрни атрофлича тушунтирилди. Ёшлар  онгида атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмалари ривожлантирилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси