foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари ривожланиб бораётган Мустақил  юртимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш борасида  тегишли давлат органларига яқин кўмакдошчи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий Низом”италабларидан келиб чиқиб,  экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган  Бухоро вилоятининг барча маҳалла фуқаролар йиғинларидан шакллантирилган  жами 540 нафар фуқароларнинг экологик билимларини ошириш, уларни махсус тайёргарликдан ўтказиб, вазифасига муносиб инсонларни саралаш мақсадида  жорий йил 24 сентябрдан Бухоро вилоятининг Қоравулбозор туманида белгиланган дастурга асосан ўқув семинар юқори савияда ташкиллаштирилди .

Турли касб эгаларидан ташкил топган  семинар тингловчиларига уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари  билан бир қаторда юртимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мавжуд қонунлар ҳамда меъёрий  ҳужжатлар талаблари, мазмун-моҳияти  замонавий ўқув усулларида мутахассислар томонидан атрофлича тушунтирилди.

Қизғин ва долзарб экологик муаммоларнинг ечими, қонунбузилишларнининг олдини олиш бўйича эътибор қилиниши муҳим масалаларга қаратилган ўқув семинарда  жами 38 нафар иштирокчининг малакаси оширилиб, уларга  соҳага оид билимлар  берилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz