“Ер шаридаги долзарб муаммолардан бири бу чиқиндилар билан боғлиқ мунособатларни тартибга солиш масаласи бўлиб ҳисобланади. Муаммонинг ечими эса аҳоли экологик маданиятини юксалтириш ва чиқиндиларни қайта ишлашни йўлга қўйишни ташкил этишга боғлиқдир.

Хўш, нега чиқинди тобора кўпайиб бормоқда? Бунинг асосий сабабларидан бири фойдаланиш муддати ўта қисқа бўлган буюмларнинг кўплаб ишлаб чиқарилишидир. Илгари деҳқонлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини қадоқсиз, қайта ишловсиз дастурхонга етказиб беришган. Чиқаётган асосий чиқинди органик характерда бўлиб, ем тайёрлаш ва ўғит сифатида ишлатилган. Шаҳарларнинг ўсиши, фаровонлик сари интилиш,  бир маротаба ишлатиладиган буюмларга тезкорлик билан ўтиш, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, кенг миқдорда айнан кимёвий моддалардан ясалган политэлен, пластмасса, шишанинг ишлатилиши  ушбу муаммони туғдирди.”

Долзарб экологик муаммолардан бири чиқинди масаласининг моҳияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар бериш. Вилоятда фаолият юритаётган “Тоза ҳудуд”   ДУК фаолиятига  мунособат билдириш мақсадида жорий йил  21 сентябрь куни    Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Қоравулбозор саноат ва транспорт   касб-ҳунар коллежида “Чиқиндилар муаммоси-долзарб масала” мавзуида давра суҳбати   ташкил этилди. 

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги  қонунининг мазмун-моҳияти, чиқиндиларнинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига  таъсири,  Республикамизда  чиқиндиларни  қайта ишлаш истиқболлари борасида ёшларга маълумотлар берилди. Шунингдек, “Бухоро вилояти Тоза ҳудуд” ДУК Қоравулбозор туман филиали томонидан туманда  чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолига бу борада кўрстилаётган хизматлар ҳақида ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилоят ҳудудий бўлинмаси