Таъкидлаш лозимки, ҳар қандай экологик муаммо глобал муаммо бўлиб, бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Чанг бўронлари, ёғин миқдорининг камайиши, ёзги ҳароратининг кўтарилиши Орол денгизи саёзланишининг натижасидир. Бутун жаҳон шу муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда, чунки минтақада мавжуд бўлган ҳар бир «қизғин экологик нуқта» ўта исиш ва кутилмаган ойларда ўнглаб бўлмас ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бу муаммолар антропоген муаммолар деб аталади, яъни улар инсон фаолияти билан боғлиқдир. Энг  катта экологик  муаммолардан бири  ҳисобланган  зарарли оқибатларга олиб келадиган масала атмосферада мавжуд бўлган озон қатламининг емирилишидир.

Озон газсимон ўзига хос ҳидли модда бўлиб, унинг молекуласи 3 та кислород атомидан иборат. Озон момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақнаганда, лаборатория шароитида паст электр разрядланишида ёки ультрабинафша нурларининг кислородга таъсири натижасида ҳосил бўлади.Озон - тез парчаланувчи моддадир. Унинг молекуласи атомларга осон бўлинади. Кислород атоми ёки кислороднинг эркин радикали турли кимёвий реакцияларда фаол оксидловчи моддадир. Турмушда ундан сув ва ҳавони тозалашда, кирни оқартиришда фойдаланилади.Озон кичик миқдорда (токсикликдан 50 баробар кам) антиоксидантдир, шу хусусияти туфайли у микроблар, замбуруғлар ва вирусларни йўқ қила олади, тиббиёт ва косметологияда ишлатилади. Озон диабет, вирусли гепатит, герпес, хламидиоз ва бошқа касалликларни озонотерапия усулида даволашда қўлланилади.

Озон ҳайвонлар ва одамлар соғлиги учун хавфли бўлиб, ис газига нисбатан заҳарлироқ ҳисобланади. У одамларда йўтал пайдо қилади, бош оғриғига сабаб бўлади, кўзга зарар етказади, нафас олишни бузади.Сайёрамизнинг ҳаво қобиғидаги кислород ҳавосидан доимий равишда озонпайдо бўлиб  туради. Атмосферанинг юқори қатламлари озон пайдо бўлиши учун табиий макон ҳисобланади. Шу ерда ўткир ультрабинафша нурланиши таъсирида икки атомли кислород молекуласи парчаланади ва ажралган атомлар уч атомли озон молекуласини ҳосил қилади. Бу молекула ноёб хусусиятга эгадир. У атроф-муҳит ва тирик организмлар учун зарарли бўлган қуёшнинг ультра бинафша нурларини ютади.

Ёшларнинг Озон қатламининг ер шарини ҳимоялашдаги аҳамияти ва уни емирилишдан асраш учун амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар ҳақидаги  билимларини бойитиш мақсадида жорий йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томониданвилоят  экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро вилояти Ромитан тумани 11-сон экология йўналишидаги умумтаълим мактаб интернатида 16 сентябрь – Бутунжаҳон Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Озон- ер шарининг ҳимоя қобиғи” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Мутахассислар томонидан ўқувчи ёшлар фаоллигида, интерактив усулларда  қизғин маърузалар тингланган тадбир давомида   ёшлар ўзларини қизиқтирган турли маълумотларга эга бўлдилар.Тадбир якунида фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Экоҳаракат Бухоро

вилоят ҳудудий бўлинмаси