Мустакиллик  йилларида Ўзбекистон Республикасининг эришган улкан ютуқлари, қолаверса, юртимизда   атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган  кенг кўламли ишлар ҳақида  кенг жамоатчилик, жумладан    ёшларга маълумотлар бериш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топганининг   10 йиллиги   мунособати билан  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Бухоро  вилояти Шофиркон туман “Баркамол  авлод” болалар маркази тадбирлар залида“Обод юртнинг баркамол  ёшлари” мавзуида давра ўтказилди.

 Вилоят  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,   ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этган мазкур давра суҳбати иштирокчиларигаёшларнинг экологик маданиятни оширишнинг муҳим жиҳатлари, атроф муҳит муҳофазаси ва инсон саломатлигининг долзарб  масалалари, шунингдек жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиблари бўйича маълумотлар берилди.