Кенг жамоатчиликка соғлом табиий муҳитни асраш ва бу борада Экоҳаракат томонидан юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериш мақсадида шунингдек Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топганининг   10 йиллигига   мунособати билан жорий йил  2 август куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Бухоро  вилояти касба уюшма ташкилотлари бирлашмасида   “Соғлом муҳит–инсон саломатлиги” мавзуида давра ўтказилди.

           Вилоят  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,   ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ,  Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди, вилоят саноат корхоналаридаги экоҳаракат вакиллари,    Ўзбекистон нодавлат нотижорат  ташкилотлари миллий ассоциацияси Бухоро вилоят ресурс маркази,  экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур давра суҳбати худудий бўлинмаси фаолиятининг том маънодаги сарҳисоби бўлиб, иштирокчиларга қуйидаги маълумотлар айтиб ўтилди: “Барчамизга маълумки, Истиқлол йилларидан олдинги даврда  атроф муҳитга беписанд муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан нотўғри фойдаланиш  оқибатида  ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондига салбий таъсирни, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, катта ҳажмдаги саноат ва бошқа тур чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, минтақавий ва глобал миқёсда ечилиши зарур бўлган Орол денгизининг ҳалокати каби экологик муаммоларнинг кучайиб боришига сабаб бўлди. Бу ва шу каби бошқа муаммолар инсон ҳамда унинг манфаатлари ҳимояси, биринчи навбатда, соғлом ва мусаффо атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этган дунёга юз тутаётган Ўзбекистон учун зарур бўлган атроф табиий муҳитни асраб авайлаш ва уни соғломлаштиришни янада долзарб қилиб қўйди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш борасида муайян таржриба орттирилди. Аммо, соҳадаги вазифаларнинг миқёси ва кўлами мамлакатимиз ҳамда минтақада экологик ҳолатни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб қилди. Шу муносабат билан 2008 йил 2 августда мамлакатимиз эколог олимлари, шу йўналишда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари  ва фаол жамоатчиликнинг ташаббуси асосида ташкил этилган Ўзбекистон экологик ҳаракати эндиликда том маънода мустақил юртимизда фаолият юритаётган энг фаол жамоат ташкилотларидан бирига айланди. Экоҳаракат фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлодининг қулай атроф муҳит шароитида яшаши, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз  риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятининг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Экоҳаракатнинг ташкил этилганлиги мамлакатимизда экологик жамоат бирлашмалари ривожланишининг янги босқичини бошлаб берди. Эндиликда юртимизда фаолият юритаётган экологик жамоат бирлашмалари Экоҳаракат тимсолида атроф табиий муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазаси бўйича барча саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда сафарбар қилиш имкониятига эга бўлдилар.

«Соғлом муҳит-инсон саломатлиги» ғоясини Экоҳаракат ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига  қатор дастурий вазифаларни қўяди.

—  Биринчидан, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш.

—  Иккинчидан, атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш.

—  Учинчидан, атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш;

—  Тўртинчидан, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш.

—  Бешинчидан, атроф муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

—  Олтинчидан, атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш.

—  Еттинчидан, атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон экологик ҳаракатининг бош мақсади-экологик муаммолар ва атроф муҳит муҳофазасидаги лоқайдликларга барҳам бериш, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида, хусусан, сув ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндилар муаммоларини  бартараф этиш, биохилма-хилликни асраш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришдан иборатдир. Бу борада Экоҳаракат кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Асосий эътибор атроф муҳитни муҳофаза қилиш мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг умумий вазифаси бўлишига эришишга йўналтирилаётир.  Ҳаракат ўз иштирокчилари ва ҳамкорларида глобал, минтақавий ва маҳаллий экологик  муаммолар ва аҳоли саломатлиги муҳофазасига оид яхлит дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда бажаришдаги амалий иштирокларини фаоллаштиришга, давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг муайян экологик муаммоларни ҳал этишдаги ҳамкорликлари самарадорлигини оширишга ҳаракат қилмоқда. Мавсумий характерга эга бўлган турли экологик акциялар, ҳашарлар, куз мавсумида хазон баргларини ёқилишига қарши тадбирлар, тушунтириш ишларини олиб бориш, жиддий эътибор қаратмоқда. Экоҳаракатнинг асосий эътибори аҳолининг кенг қатламини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолининг соғлигини сақлаш тадбирларига қаратилган. Шу мақсадда ўтган 10 йил мобайнида  вилоятимизнинг барча ҳудудларида  ҳудудий бўлинма томонидан 436 та семинар, давра суҳбати, учрашув, акция, ҳашар, кўрик-танлов ва бошқа турдаги амалий   тадбирлар ўтказилиб, уларда 24 мингдан зиёд фаоллар иштирок этишди. Жамоатчилик саъй-ҳаракатларининг давлатимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланаётганлиги, жумладан, сайлов қонунчилигига мувофиқ Экоҳаракатга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасиниг ўн беш депутатини сайлаш ваколатининг берилганлиги Экоҳаракат зиммасига  катта масъулият юклаши баробарида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли саломатлиги учун курашда кенг имкониятларни яратди Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан ўтган давр мобайнида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялашга оид 10 дан ортиқ қонун ишлаб чиқилди ва  қабул қилинди. Экологик муаммолар глобал кескинлашган ҳозирги шароитда марказда ва жойларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни соғломлаштиришга қаратилган қонунларнинг оғишмай бажарилиши, бу ишда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирок этиши беқиёс аҳамият касб этмоқда. Атроф-муҳит масалаларига доир қабул қилинган давлат дастурларини амалга ошириш бўйича изчил иш олиб бориш катта аҳамиятга эга. Айниқса, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга эътиборни кучайтириш муҳимдир. Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш йўлида давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш экологик ҳолатни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари бўйича ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Мамлакатнинг ноёб табиати халқимиз тарихий меросининг ажралмас бир қисми эканлиги, уни келажак авлодлар учун ҳам асраб-авайлаш зарурлиги, мусаффо осмон, тиниқ сув, тоза ҳаво ва барча табиий неъматлар ота-боболаримиздан мерос эмас, балки   қарзга олинганлигини англанилишига эришишда кенг жамоатчилик ўртасида  тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда оммавий ахборот  воситалари имкониятларидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Ўтган давр мобайнида ҳудудий бўлинма томонидан марказий ва маҳаллий нашрларда 750 дан зиёд,  телерадиоканалларда 495 дан ортиқ чиқишлар қилинди. Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси ўз дастурий вазифаларини амалга оширишда молиявий  жиҳатдан  ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлмоғи лозим.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни рўёбга чиқаришга, аҳолининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, мамлакатимиз минтақаларидаги экологик вазиятни соғломлаштириш борасидаги ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган грандлар танловида ҳудудий бўлинма  фаол иштирок этиб, 2011 йилда  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази билан ҳамкорликда яратилган “Юз-жағ соҳасидаги туғма нуқсон билан туғилган болаларда эпидемиологик, иммунологик-ирсий ва экологик омиллар таъсирини ўрганиш ҳамда уларни ҳар томонлама даволаш, олдини олишнинг чора-тадбирлари” 2012 йилда эса  Қуйи Зарафшон  округи геоэкологик электрон картасини яратиш” лойиҳаси, 2013 йилда  “Бухоро табиий ва тарихий обидаларини сақлаб қолайлик” номли лойиҳанинг ғолиби сифатида унинг ижросини таъминлади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида  Миллий парламентимиз фаолиятида, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида Ўзбекистон Экологик ҳаракати муҳим ўрин тутишини ҳаммамиз яхши биламиз. Ушбу Ҳаракат томонидан юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, шу соҳада қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси юзасидан парламент назоратини жорий этиш борасида муайян ишлар амалга оширилганини қайд этиш жоиз. Айни вақтда бутун дунёда экологик муаммолар тобора кескинлашиб бораётган ҳозирги кунда бу соҳадаги ишларни, афсуски, етарли ва қониқарли, деб айтолмаймиз. Бу борада Ўзбекистон Экологик ҳаракати қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиши зарур. Маълумки, аҳолини, айниқса, қишлоқ жойларда тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масаласи ҳам олдимизда турган энг оғир муаммодир. Шу билан бирга, собиқ тузум даврида узоқни ўйламасдан қурилган, бугунги кунда айрим вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатиб келинаётган саноат иншоотлари ҳам замонавий экологик талабларга жавоб бермайди. Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин. Юқорида зикр этилган долзарб муаммоларни самарали ҳал этиш учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташаббускор бўлиб, тегишли вазирлик ва идоралар, аввало, яқинда ташкил этилган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши зарур. Афсуски, ҳозирги вақтда Экологик ҳаракат фаолиятида бу борада аниқ таклиф ва амалий ташаббуслар сезилмаяпти. Барча йирик саноат корхоналарида Экологик ҳаракатнинг вакиллари бўлиши керак.Умид қиламизки, Экологик ҳаракат атроф-муҳит тозалиги ва мусаффолигини сақлашга, аҳоли ўртасида касалликларни камайтиришга ўз ҳиссасини қўшади”-дея таъкидланган эди. Селектор йиғилишида муҳтарам Президентимиз томонидан  билдирилган таклифлар ҳаётда  ўз тасдиғини топмоқда. Жумладан, бугунги кунда  вилоят бўйича саралаб олинган 29 та 1 ва 2-тоифали корхоналарда экоҳаракатнинг вакиллари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 25 апрель куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун” семинар ташкил этилди. Семинар давомида  йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакилларини экологик билим ва кўникмалари оширилди, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибалари, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликлари оширилди. Вакилларга “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти кенг тушунтирилди, корхоналардаги Экоҳаракат вакилларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.Олдимизда ҳамкорликда амалга ошириш лозим бўлган қуйидаги вазифалар турибди:—   -экоҳаракат кенгаш аъзолари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг масъулиятини ошириш, уларнинг ўз  иш режаси асосида экологик тадбирларнинг самарадорлигини оширишдаги фаол иштирокини таъминлаш;—  -иш режаларида белгиланган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, келажак авлодга Она табиатни бекаму-кўст етказиш борасидаги тарғибот ишларининг натижадорлигини таъминлаб, экологик маданиятни юксак савияга кўтарилишини таъминлашга эришиш;—  -ижро интизомини мустаҳкамлаш, вилоятда экология, шунигдек, тиббиёт  йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига кўмаклашиш;—  -экспертлар таркибини доимий равишда янгилаб бориш, улар захирасини малакали  ва тажрибали ходимлар билан тўлдириш;—  Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли қарори билан тасдиқланган “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги, “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида”ги низомни бажарилишини таъминлашда  фаол қатнашиш;—  -вилоятда экотуризмни ривожлантириш борасида  фаоллигимизни ошириш;—  -Халқ депутатлари вилоят Кенгашига вилоятдаги долзарб экологик муаммоларни  бартарараф этилишини таъминлаш борасида пухта режалаштирилган лойиҳаларни тақдим этиш; —  -атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда экорейдларда қатнашиш; —  -корхона, ташкилот ва муассасаларда экологик бурчаклар ташкил қилиш; —  -“Яхшидан боғ қолар” шиори остида жойларда кўчат қуриш акциялари ташкил қилиш; —  -корхона, ташкилот ва муассаса, маҳалла ва хонадонларда “Обод маскан”, “Тоза хонадон” кўрик-танловлари ўтказиш; —  -атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурлардан оқилона фойдаланишга қаратилган  ижтимоий роликлари тайёрлаш ҳамда унинг доимий равишда эфирга намойиш қилинишини таъминлаш; —  -Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди  томонидан эълон қилинган грант лойиҳаларга фаол иштирок этиб, ёшларнинг экологик маданиятини оширишга ҳисса қўшиш; —  -атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда бу борадаги қонунларни кенг тарғиб қилаётган даврий журнал ва газеталарининг кенг жамоатчилик ўртасида саводхонликни таъминлаш  бўйича оммавийлигини таъминлашда яқиндан кўмаклашиш; —  -оммавий ахборот воситалари ходимлари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш; Қолаверса, жамоатчилик эътиборини экологик соғломлаштириш ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларини изчил суръатда ҳал этиш заруратига қаратган ҳолда, мамлакатимизнинг барча фуқароларини Она Ватанимизнинг бебаҳо табиий бойликларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлашдек олий вазифани бажаришда фаол иштирок этишга чақиради. Боз устига мамлакатимиз фуқароларининг қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш, соғлиқни сақлаш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хафвсизлигини таъминлашга бўлган ҳуқуқларига риоя этилишига эришиш, экологик хавфсизлик, соғлом ҳаёт муҳити ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш Экоҳаракатнинг устувор мақсадлари сирасига киради. Дарҳақиқат, экологик муаммолар ижтимоий-ғоявий ва ҳудудий чегара билмайди. Уларнинг олдини олишда ягона самарали йўл дунё халқлари, барча миллат ва элатлар эътиборини табиат ва жамиятдаги номутаносиблик ҳамда унинг кун сайин кескинлашиб бораётганлигига қаратиш лозим. Диёримизда табиатга бўлган эҳтиром, унинг сирларини англаб етишга интилиш, атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу қадриятлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бугун биз ёшларимиз онгида Она-ер, Она-табиат, Она-Ватанга, унинг бойликларига бўлган меҳр-муҳаббат, чуқур эҳтиромни, яъни ватанпарварлик туйғусини янада юксалтиришга улуш қўшмоғимиз лозим. Бинобарин, ота-боболаримиздан бизга мерос ҳисобланмиш она табиатни софлигича келгуси авлодларимизга етказиш нафақат табиатни муҳофаза қилувчи мутахассислар, балки ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Табиат-бу ўзимиз демак. Ҳаммамиз ҳам табиатдан ўсиб чиқиб, табиатда камол топамиз. Табиатдаги бурчимиз тугамасдир. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида “Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин” деб таъкидлаган сўзлари экоҳаракат фаолиятининг асосий тамойили бўлиб қолади.

           Тадбир сўнгида  вилоят ҳудудий бўлинмаси фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, экология йўналишидаги ННТлар вакилларига  Экоҳаракат Марказий Кенгашининг “Ташаккурнома”лари топширилди .     

                                          Ҳудудий бўлинма раҳбари:    А.Ниёзов                  

                                           Ҳудудий бўлинма координаториЖ.Шарипов