Юрт ободлигини таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлигини кенг тарғиб қилиш, қолаверса жойларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топганининг   10 йиллиги   мунособати билан   Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Бухоро  вилояти Жондор тумани  “Кўлиён”  МФЙда  “Обод маҳалла-соғлом муҳит учун ” мавзуида давра ўтказилди. 

          Вилоят  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,   ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ДСЭНМ,  ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди вакиллари, экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этган мазкур давра суҳбатида маҳалла фаолларигаэкологик маданиятни оширишнинг муҳим жиҳатлари, атроф муҳит муҳофазаси ва инсон саломатлигининг долзарб  масалалари, шунингдек жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиблари бўйича маълумотлар берилди. 

                                                  Бухоро вилояти

   Мустакиллик  йилларида Ўзбекистон Республикасининг эришган улкан ютуқлари, қолаверса, юртимизда   атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган  кенг кўламли ишлар ҳақида  кенг жамоатчилик, жумладан    ёшларга маълумотлар бериш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топганининг   10 йиллиги   мунособати билан жорий йил  14 август куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Бухоро  вилояти Когон туман “Баркамол  авлод” болалар маркази тадбирлар залида“Обод юртнинг баркамол  ёшлари” мавзуида давра ўтказилди. Вилоят  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,   ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этган мазкур давра суҳбати иштирокчиларигаёшларнинг экологик маданиятни оширишнинг муҳим жиҳатлари, атроф муҳит муҳофазаси ва инсон саломатлигининг долзарб  масалалари, шунингдек жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиблари бўйича маълумотлар берилди.