foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

“Экологик тафаккур  борлиқни англашнинг олий нуқтаси бўлиб, назарий ва амалий жиҳатларга эга.  Экологик онг ва тафаккурни шакллантириш орқали инсон маънавияти юксалтирилади.

Шу орқали эса инсоннинг атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилади ва бир қатор экологик муаммоларнинг олди олинади. Бунинг учун эса қўйидаги жиҳатларга эътибор қилиниши лозим:

-экология ва экологик муаммолар ҳақида маълумотларга эга бўлиш, экологик таълим тарбияни ривожлантириш, оилада  соғлом экологик муҳит яратиш шарт. Оилада болаларга экологик тарбия маданиятини таркиб топтириш, уларга табиат, атроф муҳит, бизни қамраб олган теварак-олам билан қандай муносабатда бўлишни ўргатиш ва ташкил этиш таълим тизимининг долзарб масаласига айланди.

Бугунги кунда табиатни ўрганиш, унга меҳр қўйишнинг ўзи камлик қилади, албатта. Биз уни эъзозлашни, бойликларига бойлик қўшишни ҳам уддалашимиз лозим. Муҳитимиз мусаффо бўлиши учун ҳаммамиз ҳам маъсулдирмиз. Ердаги табиий манбалардан кўпроқ бойликлар олиш, табиат манбаларини асраб авайлашнинг энг муҳим йўли ўсиб келаётган авлодни табиатни асрашга оид экологик билимлардан ҳабардор қилиш-уларга экологик тарбия беришдир.

Табиат муҳофазаси ҳақида билим беришни мактабгача таълим муассасалари (МТМ)дан бошлаш лозим. Кичик ёшдаги гуруҳларда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, табиатни она сингари улуғлаш, сувни тежаш, чиқиндиларни оёқ остига эмас, балки махсус ажратилган жойларга ташлаш зарурлиги ҳақида таянч билимлар бериш ниҳоятда муҳимдир. Шундай тарбия билан улғаяётган болажонларнинг табиатга нисбатан маданий ва эстетик қарашлари теранлашиб боради. Мактаб ёшига етгач, табиатни асраш борасида тўгараклар ташкил этиш орқали мурғак қалбларда дарахтлар, гуллар, ҳайвонот дунёси, яъни биологик хилма-хиллик тўғрисидаги билимлар мустаҳкамланади.Табиатни муҳофаза қилишга кенг кўламда эришишда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

-табиат борасидаги экологик билимларни бойитиб бориш, атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ қонунларни кенг тарғиб этиш;

-ёшларга табиатни муҳофаза этишда ўзлари масъул эканликларини тушунтириш;

-табиат бойликлари муҳофазаси бўйича масъул идора ва ташкилотлар билан узвий ҳамкорлик қилган ҳолда оммавий тадбирлар ўтказиш, пировардида албатта ижобий натижасини беради. Маълумки, болага айтаётган гапларимиз, бераётган панд-насиҳатларимиздан кўра шахсий хатти-ҳаракатимиз нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан қараганда табиатга меҳр, атроф-муҳитни тоза тутиши таълим даргоҳи ва оила муҳитида, аввало тарбиячи, ўқитувчи ва ота-она, уларнинг турмуш тарзида ҳам яққол акс этиши муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Қолаверса, масалага ана шундай тизимли ёндашиш, самарали чора-тадбирларни кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Уйдаги хона ўсимликлари ва баъзи парвариш қилиб боқиладиган парранда ва ҳайвонларни болаларга таништириш унга бўлган меҳр-муҳаббат уйғотишга ёрдам беради. Ўсимликлар ва ҳайвонларни мунтазам равишда парваришлашда болаларда меҳнат кўникмаларини ҳам шакллантиради.Хулоса ўрнида айтиш лозимки, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришда ўқув муассасалари, оила ва кенг жамоатчиликнинг яқин ҳамкорлигини мустаҳкамлаш жуда муҳимдир”. Таълим муассасаларида экологик таълим тарбиянинг муҳим йуналишлари ва амалга оширилиши лозим вазифалар ҳақида фикр алмашиб, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш. Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида  ўқув муассасалари, оила ва кенг жамоатчиликнинг иштироки ҳамда  фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш мақсадида жорий йил  26 июль куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Вобкент туманидаги “Ширин” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли ва шу ҳудуддаги 14- мактаб педагоглари иштирокида “Таълим муассасалари, оила ва маҳалланинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида айнан юқорида таъкидланган мулоҳазаларга урғу берилди.Тадбир давомида педагоглар маҳалла фаоллари ва  ёшлар экологик таълим тарбиянинг муҳим жиҳатлари ҳамда долзарблиги борасида ўзаро фикр алмашдилар.

Экоҳаракат Бухоро вилоят

ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz