foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

“Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, ранг-баранг ландшафтининг кўрку тароватидан йилнинг тўрт фаслида ҳам бирдек баҳраманд бўлиш мумкин. Чунки бир неча биогеографик ҳудудлар чорраҳасида жойлашган юртимизда фасллар ўз ўрнида “меҳмон” бўлади.

Бу эса наботот турларининг униб-ўсиши, кўпайиши учун қулай табиий муҳитни вужудга келтиради.  Бетакрор табиат-умуммиллий бойлигимиз. Мамлакатимиз бой табиати ва ноёб биологик ресурслари билан дунёнинг бошқа минтақасидан алоҳида ажралиб туради. Юртимиздаги ўсимлик,  ҳайвонот турининг муайян қисми камёб бўлиб, фақат бизнинг минтақамизда мавжуддир.Ўзбекистон ҳудуди ўзининг геологик тараққиёти мобайнида мураккаб жараёнларни бошидан кечирган. Шунинг учун унинг рельефи жуда хилма-хилдир. Республиканинг шарқий ва жануби-шарқий қисмини Ўрта Осиёнинг энг баланд тоғлари Тяншань ва Помир-Олой тизмаларининг тармоқлари қоплаб олган. Бу тоғлар ғарб ва шимоли-ғарб томон пасайиб боради, шарқ ва жануби-шарқда эса уларнинг баландлиги денгиз сатҳидан 7495 м га етади. Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми эса Турон текислигининг марказий қисми билан банд. Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудуди ер усти тузилиши жиҳатидан иккита катта қисмга, яъни тоғли ва текисликларга бўлинади. Бу қисмлар ўз майдонларининг катта-кичиклиги билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Ўзбекистон ҳудудинннг 70% га яқини текислик, қолган 30% қисмини эса тоғлар эгаллайди. Бу қисмларнинг чегаралари ниҳоятда эгри-бугри бўлиб, тоғларнинг баъзи бир тизмалари текислик қисмининг ичкарисига сурилиб кирган, айрим жойларда текислик ҳам тоғ тизмалари орасига қўлтиқ шаклида кириб қолган. Ўзбекистоннинг тоғ қисми асосан тоғ тизмалари ва тоғ оралиқ ботиқларидан иборатдир. Ўзбекистоннинг шимоли-шарқий қисмида Ғарбий Тяншаннинг тоғ тизмалари жойлашган. Бу тоғ тизмалар бири иккинчисига ёндош ҳолда шимоли-шарқдан жануби-ғарб томонга чўзилиб кетган.

Бугун айрим ҳайвон ва ўсимлик турларининг кескин камайиб кетаётгани антропоген омиллар билан бевосита боғлиқ. Яйловлардан эҳтиётсизларча фойдаланиш, қишлоқ хўжалик майдонлари ва шаҳарларнинг кенгайиб бораётгани она табиат ва экотизим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга. Сўнгги йилларда инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида флора ва фаунага салбий таъсир кучайди. Ўзбекистонда мавжуд 4000 дан ортиқ ўсимлик турларинннг 10-12 фоизи муҳофазани талаб қилади. Ўрмон ресурслари чекланган. Энг қимматли тоғ ўрмонларининг майдони ўнлаб марта қисқариб кетган. Ўзбекистонда турон йўлбарси, қизил бўри, гепард, йўл-йўл гиена каби турлар қирилиб кетган. Устюрт қўйи, бурама шохли эчки, қор барси, бухоро буғуси ва бошқа айрим турлар йўқолиш арафасидадир. Орол денгизининг кўриши, дарёлар сувининг ифлосланиши ва сув омборларининг қурилиши кўплаб ноёб балиқ турларининг камайишига олиб келди.”

 Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак” болалар дам олиш оромгоҳида ўтказилган “Табиат-онамиз” мавзуидаги  давра суҳбати  ва “Мен табиатнинг посбониман” мавзуида расмлар кўрик-танловида Ўзбекистоннинг  гўзал табиати ҳақида маълумотлар бериш орқали оромгоҳда дам олаётган ёшларнинг табиат ва унинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги билимлари мустаҳкамланди, улар қалбида Она табиатга  меҳр туйғулари ривожлантирилди, экологик маданияти оширилди.

Экоҳаракат Бухоро вилоят

ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz