foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг ташаббуси билан 13 апрель куни Ғиждувон туманидаги  5-сон умумтаълим мактабида “Юртим жамоли”  мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳудуди ўзининг геологик тараққиёти мобайнида мураккаб жараёнларни бошидан кечирган. Шунинг учун унинг рельефи жуда хилма-хилдир.Республиканинг шарқий ва жануби-шарқий қисмини Ўрта Осиёнинг энг баланд тоғлари Тяншань ва Помир-Олой тизмаларининг тармоқлари қоплаб олган. Бу тоғлар ғарб ва шимоли-ғарб томон пасайиб боради, шарқ ва жануби-шарқда эса уларнинг баландлиги денгиз сатҳидан 7495 м га етади. Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми эса Турон текислигининг марказий қисми билан банд. Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудуди ер усти тузилиши жиҳатидан иккита катта қисмга, яъни тоғли ва текисликларга бўлинади. Бу қисмлар ўз майдонларининг катта-кичиклиги билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Ўзбекистон ҳудудинннг 70 % га яқини текислик, қолган 30% қисмини эса тоғлар эгаллайди.

Ўтказилган  давра суҳбатида юртимиз табиатининг ўзига  хос жиҳатлари ҳақида ёшларга маълумот берилиб, уларнинг Она табиатга бўлган меҳр туйғулари янада  юксалтирилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz