foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ёшларга жамият ва табиатнинг ривожланиш асослари ҳақида билимлар бериш. Соғлом табиий муҳитни асраш бўйича улар ўртасида тушунтиришлар олиб бориш ҳамда экологик маданиятларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель  куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Вобкент туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабида “15 апрель – Ҳалқаро экологик билимлар куни” муносабати билан “Жамият ва табиатнинг ўзаро боғлиқлиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида “Инсон табиатнинг бир бўлаги”, “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги”,Республикамиз табиатининг ўзига хос хусусиятларикаби мавзуларда мутахассисларнинг  маърузалари ёшлар эътиборига хавола этилди. Давра суҳбатида атроф муҳит муҳофазаси ва инсон саломатлигининг асосларини намойиш қиладиган роликлар намойиш қилиниши билан бир қаторда ёшларнинг экологик билимлари “Экотафаккур” беллашувлари  орқали синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан  тайёрланган экологик билимларни бойитишга  хизмат қилувчи бадиий мусиқий чиқишлар барчага завқ улашди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz