foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Аҳолига экологик маданиятни оширишнинг экологик муаммоларни ҳал қилишдаги аҳамияти ҳақида  маълумотлар бериш орқали фуқаролар, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини ошириш ҳамда атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш,  мамлакатнинг ноёб табиатини келгуси авлод учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Пешку туманидаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Экологик маданият-юксак туйғу” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Экологик маданиятни кенг ва тор маъноларда тушуниш мумкин. Кенг маънода экологик маданият – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш унинг олдида бурч ва масъулиятни англаган ҳолда табиатга онгли муносабатда бўлиш, она табиатни асраш йўлидаги фаолиятдир. Тор маънода ҳар бир шахснинг табиатни муҳофаза қилиш маданияти дейиш мумкин. Экологик маданият – экологик тарбия, экологик маърифат ва экологик ахлоқни ўзида жамлайди. Яқин ўтмишда атроф-муҳит билан боғлиқ муносабатларда йўл қўйилган хатоларни тузатиш, шахснинг экологик маданиятини ривожлантириш истиқлол йилларида республика маънавий-маърифий муассасалари фаолиятидаги муҳим вазифалардан бирига  айланди. Айни пайтда, жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитни асраш масалаларига қаратиш ғоят долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шунга кўра, ҳар бир фуқаро онгида атроф-муҳитни асраш маданиятини шакллантириш ва юксалтириш таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик фаолиятининг диққат-эътиборида бўлмоғи лозим. Экологик маданият, энг аввало, оилавий тарбиядан бошланади. Инсон дунёга келибдики, унинг кундалик турмуши, умуман ҳаёти Она табиат билан уйғун ҳолда кечади. Бироқ, инсоният табиат қонунларини ўз фойдаси йўлига бошқариш эвазига турли экологик муаммоларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиб қолди.

Маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этган мазкур давра суҳбати давомида  соҳа вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5024-сонли Фармони, ҳамда “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   ПҚ–2916-сонли қарорига мувофиқ  чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, муносиб яшаш шароитларини яратиш, ҳудудларда санитария ва экологик вазиятни  хамда аҳоли турмуш даражаси яхшилаш мақсадида 2017 йилнинг 1 июлдан эътиборан  “Бухоро вилояти Тоза ҳудуд” ДУК Пешку туман филиали  томонидан олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталди.

Экоҳаракат Бухоро вилояти

ҳудудий бўлинмаси

logo_uz