Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан  Ғиждувон туманидаги 22-сон умумтаълим мактабида “Долзарб экологик муаммоларнинг Она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Экологик муаммо дeганда инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ ҳолда табиатнинг инсонга акс таъсири, яъни унинг иқтисодиётига, ҳаётида хўжалик аҳамиятига молик бўлган жараёнлар, табиий ҳодисалар билан боғлиқ (стихияли талофатлар, иқлимнинг ўзгариши, ҳайвонларнинг ялпи кўчиб кeтиши ва бошқалар) ҳар қандай ходиса тушунилади. Инсоният ҳозиргача ўз бошидан кeчирган, ўзи сабабчи бўлган барча фожeаларнинг илдизи, муқаррар равишда айнан шу “табиат – жамият – инсон” муносабатларнинг бузилишига бориб тақалади. Бунда бир томондан илмий–тeхника инқилоби инсоннинг табиат устидан “Ҳукумронлик” қилиши тeхник-тeхнологик ва интeллeктуал имкониятларни бeниҳоят ошириб юборган бўлса, иккинчи томондан эса кишиларнинг табиатга битмас - туганмас маҳсулотлар омбори сифатида қараб, уни пала-партиш таълон-тарож қилиши натижасида eр, сув ўсимликлар ва ҳайвонот оламига завол етказмоқда.Экологик вазият ўзига хос хусусиятга эга. Инсон табиат кучларини куч билан эмас, балки муҳаббат билан мувофиқлаштириши кeрак. Экологик онг инсоннинг табиат билан ўзаро таъсири соҳасидаги билим ва эътиқодни мужассам этади. Экологик билимлар одамлар ўзларининг ҳозирги ва кeлгусидаги биосфeра билан қанчалик узвий боғлиқлигини, табиатни муҳофаза этиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва ҳар бир инсонда атроф–муҳит ҳолати учун маъсуллик ҳиссини тарбиялаш, ҳайвонот ва ўсимлик оламини асраш объeктив зарурат эканини тушуниб eтишишлари муҳим шарти ҳисобланади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг илмий хулосаларига қараганда, инсонлар соғлиғининг 20 фоизи атроф муҳитга  боғлиқ. Инсон экологияси – инсонни атроф  - муҳитга ва аксинча, муҳитнинг инсонга таъсирини ўрганади. Ерга, сувга, ҳайвонлар ва набобатга бўлган муносабатимизни тиклашимиз орқалигина Она табиатимизни асраб қолишимиз мумкин. Ўрмонларни кесиш ва янги ерларни ўзлаштириш биринчи навбатда сув режимига таъсир кўрсатади. Натижада дарёлар саёзланиб қолиши, ботқоқланиш, ер ости сувлар заҳирасининг камайиши, ўт босиш, балиқлар сонининг камайиши кузатилади. Бу эса тупроққа салбий таъсир кўрсатади. Ерни суғориш. Суғориладиган ерларнинг кенгайиши, дарёлар сув режимининг ўзгаришига, баъзан дарёларнинг қуриб қолишига олиб келади. 3. Кимёвий ўғитлардан фойдаланиш – ичимлик сувларининг сифатини бузилишига  сабаб бўлади.4. Инсоннинг биосферага кучли таъсирлардан бири – ўсимликлар касалликлари, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларга қарши курашда фойдаланадиган кимёвий воситаларидир. 5. Атом энергияси ва саноатнинг ривожланиши билан бирга радиоактив чиқиндиларнинг тўпланиши-экологияга радиоактив фон таъсирини оширмоқда. 6. Кенг кўламда ишлаб чиқарилаётган пласмассалар, синтетик толалар, бетонлар, резиналар ва бошқа моддалар тупроқни, сув, дарё ва денгизлар тубини қаттиқ чиқиндилар билан ифлослантирмоқда. Ифлосланган ҳаво таркибида 100 дан ортиқ кимёвий моддалар мавжуд. Уларнинг инсон саломатлигига таъсири: кўз, бурун, ҳалқум яллиғланиши, бронхит, ўпка касалликлари, аллергия ва ўпка ракини келтириб чиқаради. Сув беҳисоб ва шу билан биргаликда, сув тақчил Она табиатнинг бебаҳо иноятларидан бири-сув. Ифлосланган сув қуйидаги касалликларни келтириб чиқаради:қорин тифи, паратиф, ичак инфекцияси касалликлари ва ҳоказолар.

Давра суҳбатида мутахассислар томонидан иштирокчиларга юқоридаги маълумотлар етказилиб, ёшларнинг экологик муаммоларнинг салбий оқибатлари, унинг олдини олиш борасидаги билим ҳамда малакалари юксалтирилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси