foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмасининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида дастлаб Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2017 йилдаги  фаолияти ҳамда 2018 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида ҳудудий бўлинмаси координатори Ж.Шариповнинг ҳисоботи тингланди.

Сўнг Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Пленумининг 2017 йил  23 декабрдаги МКҚ-17/01-сонли   қарори ҳақида Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Анвар Ниёзов  сўз олиб,  2018 йилда дастурий вазифаларни амалга ошириш борасида бўлинма кенгаш аъзолари ҳамда фаоллари олдида турган вазифалар, фаолият самарадорлигини ошириш борасидаги асосий йўналишларга тўхталди.

Кенгаш  йиғилишида экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси кенгаш аъзолари   вилоят Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси раис ўринбосари М.Маҳмудов, 11-сон “Экология” йўналишидаги  иқтидорли  болалар  мактаб-интернати ўқитувчиси  А.Гулбоевлар музокараларга чиқдилар.

Ҳудудий бўлинманинг 2017 йил фаолияти тўла таҳлил этилган Кенгаш йиғилишида 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар батафсил муҳокома қилинди.

Кенгаш йиғилишида ҳудудий бўлинманинг 2018 йил иш режаси тасдиқланди. Шунингдек, ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Экоҳаракат Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz