Республикамиздаги тоғли ҳудудлар табиатининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ёшларнинг билимларини бойитиш мақсадида жорий йилнинг 11 декабрь куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг иш режасига мувофиқ вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактабида “Республикамиз ҳудудидаги тоғлар ва унинг экотизимдаги аҳамияти”мавзуида давра суҳбатида ташкил этилди.  

Ўзбекистон тоғли ҳудудлари ўзига хос бой экотизимга эга.Тоғ минтақаси ўсимлик қопламининг қалинлиги тупроқ таркибида чиринди миқдорининг кўпайишига имконият беради. Бундай ҳолат эса тоғ бағрида ранг-баранг ўсимлик дунёсининг кўпайишига олиб келади.Тоғли ҳудудларда  игна баргли, манзарали дарахтлар билан бир қаторда, равоч, тоғ ялпизи, наъматак, дукчўп каби буталар, доривор ўсимликлар, бодом, писта, дўлана, ўрик, олма, олча, нок каби мевали дарахтлар 140 метрдан 2500 метргача бўлган баландликларда Туркистон  қайини, тераклардан иборат ўрмонлар учрайди.Тоғли ҳудудда шунингдек, сиртлон, қўнғироқ, қушларнинг бир неча тури, бўрсиқ, қуён, тулки, бўри, силовсин каби ноёб турлар доимий яшаб юртимиз биохилмахиллигини бойитиб келмоқда-дея тадбир иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтилди.

Давра суҳбати якунида мактаб ўқувчилари ўртасида эълон қилинган “Онажоним табиат” мавзуидаги расмлар кўрик танлови ғолиблари аниқланди ва совғалар билан тақдирланди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи