foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Экологик муносабатларни тартибга солишнинг фундаментал асослари Конституциямизда акс эттирилган. Бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинган барча ҳуқуқий ҳужжатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун олдида тенглиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Жумладан, Конститутциямизнинг  50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” деб  табиат ва унинг ресурслари давлат муҳофазасида эканлиги унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга барча бирдек мажбур эканлигиги таъкидланган.

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ, иқтисодий ва экологик муносабатларда содир бўлган ўзгаришлар табиатни муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланишнинг ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида экологик қонунчиликни янада ривожлантириш учун зарур базани шакллантиришнинг асосларини мустаҳкамловчи асосий қонунда ўз аксини топди.  

Юртимизнинг барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлиги ҳамда саломатлиги, шунингдек, экотизимлар ва атроф муҳитнинг табиий ҳолатини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни қайта тиклаш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Конститутциямизнинг 55-моддасида эса айнан юқорида таъкидланган мунособатлар “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” дея  ўз аксини топган.

Атроф муҳитни муҳофаза қилишдан кўзда тутилган мақсад инсоният ривожланиши ва қулай атроф муҳит ўртасидаги узвийликни таъминлашдан иборат.

Табиат ва унинг ресурслари ҳаётимизнинг асоси эканлигини назарда тутсак, экологик қонунчилик иқтисодиёт ва экологиянинг ўзаро боғлиқлигини уйғун ҳолда таъминлашни талаб қилади.

Айнан ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда, Конституциянинг  54-моддасида“Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт” дея белгилаб берилган.

Ушбу конституциявий нормалар экологик-иқтисодий хусусиятга эга, чунки табиат кўп қиррали – ҳам инсоннинг яшаш муҳити, ҳам табиий ресурслар манбаи, ҳам экологик тизим ҳисобланади. Яъни, мазкур нормалар экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда асосий аҳамият касб этди. Конституциямизда атроф муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланишни бошқаришда маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига  мувофиқ атроф муҳит муҳофазаси таъминлашда ҳар бир инсоннинг бурч ва мажбуриятлари ҳақида  тушунчалар бериш,  ёшларнинг  экологик маданиятини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 4 декабрь куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Бухоро юридик коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб “Конституция ва экология” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида юқорида таъкидланган масалалар атрофлича қамраб олинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz