Аҳолига Республикамизда атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган қонунлар ва уларнинг аҳамияти, қонун устуворлигини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг ролини ошириш масаласида маълумотлар берилиб, уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, шу жумладан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини мустаҳкамлаш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш Ўзбекистон экологик ҳаракатининг дастурий вазифаларидан бўлиб ҳисобланади.       

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасининг ташаббуси билан  ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Олот туманидаги “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ҳасанёр, Талқонсайёд қишлоқлари аҳолиси билан “Атроф муҳит муҳофазаси борасида қонун устуворлигини таъминлашда жамотчиликдан фойдаланишнинг ўрни ва Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.  

Тадбир  давомида аҳолига “Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти”  ҳақида   тушунчалар берилди. 

Экоҳаракат матбуот гуруҳи