Ёшларга экологик таълим­‑тарбия бериш орқали экологик маданиятни шакллантириш, экологик онгни юксалтириш, уларни табиатни севишга ўргатишда нодавлат нотижорат ва давлат ташкилотлари  шунингдек  оила ва  таълим муаассасасининг яқин ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки ва  фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришга эришиш, aҳоли, айниқса ёшларга  экологик барқарорликни сақлашда уларнинг ўрнини атрофлича тушунтириш, ёшлар  онгида атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Ғаллаосиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Экологик барқарорликни сақлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда атроф муҳит муҳофазасига мавжуд экологик муаммолар ечимини топишга жамоатчиликнинг кенг жалб этилаётгани алоҳида эътирофга лойиқ. Хусусан, Ўзбекистон экологик ҳаракати табиат муҳофазасини янада яхшилаш, унинг ресурсларидан тўғри фойдаланишга йўналтирилган ислоҳотларни чуқурлаштиришга жамиятнинг барча саъй-ҳаракатларини йўналтиришга интилмоқда. Мазкур ҳаракат айни йўналишда фаолият юритаётган 200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотларини жипслаштирган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзолари қуйи палатадаги барча қўмиталар таркибидан ўрин олиб, қонун ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширмоқда. Улар томонидан қонунчилик ташаббускорлиги асосида Ўзбекистон Республикасининг табиий ресурсларни асраб-авайлашга йўналтирилган бир қатор қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилаётир. Экоҳаракат фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлодининг қулай атроф муҳит шароитида яшаши, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга  яқин кўмакдош бўлмоқда.

Аҳоли соғлом ва муносиб ҳаёт кечиришининг муҳим омили — экологик барқарорликни кафолатлаш, табиий ресурсларнинг барча мажмуини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни сўзсиз таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш доимий устуворлик касб этмоқда. Зеро, дунёда экологик барқарорлик наинки табиат, балки инсониятнинг ҳаёт-мамот масаласига айланиб бораётган айни пайтда атроф муҳит муҳофазасини яхшилашга долзарб вазифа сифатида қараш, келажак авлодларимиз тақдири учун ҳам масъул эканимизни унутмаслик даркор. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида», «Фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари тўғрисида»­ги қонунларда нодавлат ноти­жорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишдаги иштироки ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўмаклашиш бўйича ҳуқуқлари мустаҳкамланган.

Бироқ, экологик муаммолар чегара билмайди. Экологик муаммоларнинг олдини олишда кенг жамоатчиликнинг экологик маданиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади. “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги ” шиори остида  аҳолининг экологик маданиятини ошириш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини юксалтириш борасида экоҳаракат томонидан нодавлат нотижорат ва давлат ташкилотлари  билан ҳамкорликда муайян тарғибот- ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур тарғибот- ташвиқот ишларида айниқса, оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Оммавий ахборот воситалари,  жумладан вақтли матбуот, радио ва телевидениянинг тезкорлиги, қолаверса, оммавийлиги ҳаракатнинг мақсад ҳамда вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда самарали механизм бўлиб хизмат қилмоқда.Аҳолининг барча қатламларини дунёдаги ва минтақамиздаги  долзарб экологик муаммолар, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш чораларидан хабардор этиш, шунингдек уларнинг экологик маданиятини юксалтириш, қолаверса атроф муҳитга эҳтиёткорона мунособатда бўлиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини юксалтириш, Она Замин ва унинг  бағридаги ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсининг ранг-баранглигига бўлган меҳр туйғуларини ошириш мақсадида Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси ходимлари, эксперт ва фаоллари томонидан айни атроф муҳит муҳофазаси борасида  Бухоро вилоят телерадиокомпанияси “Истиқлол”  телеканаллари, “Маҳалла”, ”Бухоро” радиоси, “Экология хабарномаси” журнали, “Қишлоқ ҳаёти” газетаси, “Бухоронома”, “Бухарский вестник”, “Маънавият сарчашмаси”, “Бухоро ёшлари”,  “Бухоро шифокори” каби вилоят газеталари, шунингдек туман газеталарининг барчаси яқин ҳамкорларимиз сифатида тарғибот ишларида фаоллик кўрсатиб келаётгани билан бир қаторда ҳамкорликнинг самаралари  ҳамда бу борадаги ишларни доимий равишда мустаҳкамлаб боришнинг аҳамияти ташкилотчилар томонидан  тадбир давомида таъкидлаб ўтилди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи