foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги 35-сон умумтаълим мактабида “Куз юмушлари ва инсон саломатлиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад, иштирокчиларга куз фаслининг юмушлари ҳисобланган хазонларни йиғиштиришда кенг жамоатчиликни жалб қилиш, ёшларга  хазонларни ёқишдан атроф муҳитнинг ифлосланиши ва инсон саломатлигига зарар етказилиши ҳақида  маълумотлар беришдан иборатдир.

Давра суҳбати давомида ёшлар эътиборига  мутахассислар томонидан ҳавола этилган маърузаларда таъкидлангандек: “Одамзотнинг соғлиги кўп жиҳатдан авваломбор унинг ўзига боғлик. Атроф муҳит муҳофазаси аҳоли саломатлигини сақлашнинг асосий омили ҳисобланади.         Куз келиши билан дарахт барглари сарғайиб тўкила бошлайди. Бу фаслда хазон ва шох-шаббалар кўпайиб, афсуски уларни ўзбошимчалик  билан ёқиш ҳоллари кўплаб учраб туради. Қуриган шох–шаббалар, барглар, ўтлар ҳар хил чиқиндиларни ёқиб юборганда, заҳарли ва канцероген моддалар  ажралиб, ҳаво таркибини бузади. Ушбу зарарли ҳаво нафас олишни қийинлаштириб, турли хилдаги аллергик, астматик ва ўсма касалликларни келтириб чиқаради. Қуруқ  ҳазонлар  кислород  билан  бирикиб  яхши ёнади, аммо пастки қатламда қолган ҳўл қисми эса тутаб, заҳарли  моддаларни  ҳавога чиқаради (1 тонна хазон ёнганда 30 кг заҳарли моддани ҳавога чиқаради). Бу эса фуқароларимиз орасида нафас олиш органларининг касалланишига олиб келади ва юрак қон томирлари касалликларини кўпайишига сабаб бўлади, ҳазонларни ёқишда ҳавога диоксин, углеводородлар, бензопирен каби кучли заҳарли моддалар организмга аста-секин таъсир қилиб тўқималар фаолиятини бузади ва саратон касалини пайдо бўлишига олиб келади. Нохуш экологик вазият туфайли келиб чиқадиган касалликлардан бири бронхиал астма тиббиётда долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу касалликларнинг келиб чиқишида атмосферага ҳазонларни ёқиш натижасида чиқаётган зарарли газлар ҳам  сабаб бўлмоқда. 

Атрофимизни  ям-яшил қилиб ўраб турган ўсимлик дунёси саломатлигимиз посбонидир. Ҳазонлар ёқилганда инсон ўзига-ўзи ифлосланган атмосферани яратади. Инсон ўзига-ўзи турли касалликларни орттириб олиш учун замин яратади. Ҳазон ва шох-шаббалар ёниши натижасида экин ерларининг таркиби бузилиб, қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштиришда қолоқлик, паст ҳосилдорлик вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 88-модда 2-қисмида: “Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, ҳазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келинса, - фуқароларга энг кам иш хақининг 3 бараваридан – 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб белгилаб қўйилган.

Юртимиздаги экологик мувозанатни сақлаш учун ҳазон ҳамда шох-шаббалар, ахлат уюмларини ёқишга йўл қўймасдан ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ва компостлаш, кўмиш чора-тадбирларини кўриш керак. Шундай қилинганда, куз юмуши- ҳазонларни тез орада йиғиштириб олишда барчамиз бирдек фаол қатнашиб, Она табиат ва ўз саломатлигимизни асраб-авайлаймиз.  Шунингдек, сайёҳлар макони ҳисобланган юртимиз табиатини муҳофаза қилган бўламиз”.

 Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz