foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Табиий офатлар булар геологик, гидрогеологик, атмосфера, биосфераларнинг фалокатли вазиятларга олиб келувчи, аҳолининг ҳаётий фаолиятини кескин ёмонлаштирувчи, одамлар ўлимига ва моддий бойликларнинг бузилишига ва қирилиб кетишига олиб келувчи ҳавфли ҳодисадир.

Буларга зилзилалар, сув тошқинлари, цунамилар, вулқонларнинг отилиши, селлар, ер силжиши, бўронлар, қуюнлар, ўрмонлардаги ёнғинлар, қурғоқчилик, узоқ муддатли ёғингарчиликлар, қаттиқ совуқлар, қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг кўпайиб кетиши ва  бошқалар киради. Табиий офатлар ҳар қандай  давлатнинг миллий фожеаси ҳисобланади, айниқса офат содир бўлган ҳудудлар учун.

Табиий офатлар давлатнинг иқтисодига катта моддий зарарлар келтиради, одамларнинг ўлимига,  юқумли касалликларнинг кўпайиб кетишига олиб келади. Маълумотларга кўра, табиий офатларнинг 40% сув тошқинларига, 20% бўронларга, 15% зилзила, 15% қурғоқчиликка ва 10% бошқа офатларга тўғри келади.

Жорий йил 12 октябр куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томониданвилоят  экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Бухоро туманидаги 10-сон умумтаълим мактабида “Табиат қонунлари бузилишининг ер шарига салбий  таъсири” мавзуида ташкил этилган  давра суҳбатида иштирокчиларга дунёдаги экологик муаммолар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир давомида ёшларга табиатни ва унинг саховатини қадрлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқимиздаги миллий маданият, билимлар, анъаналар, тажрибалардан фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилди. Бу эса, ўз навбатида  келажак авлодга  озод ва обод Ватан, мусаффо табиат, ноёб табиий бойликларни аслидек асраб мерос қилиб қолдиришдек эзгу ишда дастуриламал бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz