foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда 22 март- Бутунжаҳон Сув кунига бағишланган “Сув бебаҳо неъмат” мавзуида давра суҳбати  ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад табиатнинг бизга берган бебаҳо неъмати сувдек муқаддас бойликни қадрига етишимиз ва бундай бойликдан тежаб-тергаб оқилона фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларимизни тадбир иштирокчилари орасида янада кенгроқ тарғиб қилишдан иборат.

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши тадбиркорлар ва агробизнес касб ҳунар коллежида “Экологик билимлар-ҳаммага” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш соҳаcида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинаётгани ва уларнинг ҳаммаси табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, ҳозирги ва келгуси авлодлар учун соф табиий муҳитни сақлаб қолишга йўналтирилгани, Ўзбекистон Республикасида “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси амалга оширилаётган ва инсон ҳуқуқларининг устуворлиги таъминлаб берилаётган даврда экологик хавфсизлик, мусаффо атроф муҳит, соғлом генофонд масалалари мамлакатимизнинг ҳозири ва келажагини ўйлаётган фуқароларни бефарқ қолдирмаслиги тадбирда алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати  Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик институти билан ҳамкорликда “Биз-баркамол ёшлар Ватан ободлиги ва озодалигига масъулмиз” шиори остида экологик хашар ўтказилди.

Ҳашарни ташкил этишдан мақсад ҳалқимизнинг миллий байрамларидан бири бўлмиш “Навруз” байрами олдидан атроф муҳитни озодалиги, Наврўз байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни  нишонлаш учун вилоят маркази Қарши шаҳрида ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишдан иборат.

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан  Қарши тумани 2-сон ўрта умумтаълим мактабида қиш мавсуми давомида дарахтларнинг шахсий манфаатлар учун кесилиши олдини олишга бағишланган “Ўрмонлар – миллий бойлигимиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Мамлакатимиз ўрмон билан камроқ қопланган давлатлар сирасига киради. Барқарор ривожланишни таъминлаш ва экологик барқарорликка эришишда уларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки ўрмонлар биологик хилма-хилликни таъминлаш ва тиклаш, иқлимни тартибга солиниши, ҳаёт таъминоти яхшиланишига хизмат қилади. Умуман олганда ўрмонлар 3 гуруҳга бўлинади: ҳимоя вазифасини бажарувчи (сув ресурсларини муҳофаза қилиш, эррозияга қарши ва санитария), ҳимоя вазифасини бажарувчи ва улардан чекланган тарзда фойдаланиладиган (аҳоли зич жойлашган ва автомобиль йўллари ўтган жойлар), санитария аҳамиятига эга бўлган.

Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши давлат университетида миллий умумҳалқ байрамимиз Наврўзга бағишланган “Ободлик кўнгилдан бошланади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад  бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида атроф муҳит муҳофаза  қилиш масаласини кенг тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида атроф муҳитга бўлган эътиборни ошириш, табиатни асраш ва унинг табиий бойликларидан оқилона фойдаланишдек муҳим вазифаларни ҳамма вақт жамият ва ҳар биримизнинг фуқаролик вазифасимиз бўлиб қолишига эришишдан иборат.

Қашқадарё вилояти Қарши мухандислик иқтисодиёт инситути тадбирлар залида Қўриқхоналарда илмий-амалий ишларни янада кенгайтириш учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида 11 январь – Кўрикхоналар ва миллий боғлар кунига бағишланган   “Биохилма-хилликни асраш – барқарор тараққиёт гарови” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Хисор давлат қўриқхонаси Ўзбекистоннинг жанубий – шарқий қисмда, Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз, Яккабоғ ва Қамаши туманлари худудида, Хисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағирларида, денгиз сатхидан 1750 м дан 4366 м гача баланликда жойлашган бўлиб, у жанубий-шарқда Сурхондарё вилояти, шарқда Тожикистон  республикаси билан чегарадош.

Қўрикхона Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Олий ўқув юртлари, хорижий илмий ва табиатни мухофаза килувчи ташкилотлар билан яхши алоқаларга эга.

logo_uz