foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши тумани Мирмирон тадбиркорлик ва сервис касб ҳунар коллежида “Соғлом турмуш тарзи – саломатлик ва узоқ умр кўришга етакловчи ҳаёт” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Шахрисабз туман “Лочин” болалар оромгоҳида “Тоза ҳаво мусаффо осмон” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши шаҳар 18-сон  Кўзи ожизлар мактаб интернатида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Юртимизни обод қилайлик” экологик акцияси ўтказилди.

Яқинда Ўзбекиcтон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги “Гиссарнефтгаз” қўшма корхонасида “Табиат барчамизники” мавзусида тадбир ўтазилди.              

Тадбирда дастлаб инсон табиатнинг бир бўлаги эканлиги, унинг бағридаги ҳар бир унсур, табиий ресурслар, ер ости ва ер усти бойликлари дахлсизлиги ва уларни ўз ҳолича асраш ҳамда келажак авлодга етказиб бериш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят Гиссарнефтгаз Қўшма корхонасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлашдан иборат.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши иқтисодиёт коллежида “Она табиатни асрайлик” мавзусида  давра суҳбатиўтказилди.

Давра суҳбатини  ўтказишдан мақсад экологик тадбирларни ўқувчи ва талабалар оммасига кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг экологик билими ва маданиятини янада юксалтиришдан иборат.

Тадбирда дастлаб, она табиатни асраш борасида Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида айниқса, табиатнинг бир бўлаги бўлган инсон табиат қонунларига, давлатимиз томонидан атроф муҳит муҳофазаси тўғрисида қабул қилинаётган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга сўзсиз амал қилиши она табиатни, унинг бойликларини асрашда катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, биз яшаб турган замин табиатнинг тенгсиз неъмати, уни асраб авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги, ерни ҳар хил антропоген таъсирлардан сақлаш учун вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар  берилди.

Она табиат нафақат жисмоний, балки маънавий камолотимизда ҳам катта ўрин тутади. Маълумки, экология бўйича таълим-тарбия оила, боғчадан бошланиб, мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида давом эттирилади. Қишлоқ ва маҳаллаларда бу мавзуда тушунтириш ишлари олиб борилса, табиат муҳофазаси барчанинг вазифаси эканлиги янада чуқурроқ сингади ва барчанинг юмушига айланади. Ваҳоланки, атроф муҳит муҳофазаси ҳақида қайғуриш экологик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлайди.

 Экоҳаракат матбуот хизмати

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникасида “Сув-бебаҳо неъмат” мавзусида давра суҳбати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий – маърифий тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши тумани Мирмирон МФЙ да “Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий ва экологик маданиятини янада юксалтиришда халқ депутатлари, маҳаллий Кенгашлари депутатлари фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

logo_uz