foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги “Гиссарнефтгаз” Қўшма корхонаси МЧЖ  маъмурий биноси мажлислар залида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги  “Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3286 – сонли Қарори ижросини Қашқадарё вилояти мисолида парламент ва жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги  фуқароларни ўзини – ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш  ўқув курсида 5-июнь “Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза килиш куни”га бағишланган “Табиат барчамизники” мавзуидаги маънавий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19 июнь куни  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Вилоят хокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБО ходимларини малакасини ошириш ўқув курси мажлислар залида “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ННТнинг роли” мавзуида «давра суҳбати»бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 май куни Қарши давлат университети “Маънавият ва маърифат” залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.               

Жорий йилнинг 14 - июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар итифоқи Қарши шаҳар Кенгаши мажлислар залида “Экология йўналишидаги ННТ лар фаолияти:   ютуқ ва муаммолар” мавзусида “Давра сухбати”бўлиб ўтди.

2018 йилнинг 22 май куни Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ўртасида тузилган меморандум бўйича аҳолининг айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда ёшлар иштирокини кучайтириш бўйича 2018 йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасининг 1-банди “Ёшларнинг экологик маданиятини ошириш”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Китоб тумани “Нурафшон” болалар оромгоҳида “Чиқиндиларнинг атроф муҳитга салбий таъсири” мавзуида «давра суҳбати»бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 22 май куни Муборак саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи “Маънавият ва маърифат” залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқиб:“Қишлоқларда ичимлик суви таъминоти тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилишнинг долзарб масалалари”  мавзуидаги давра суҳбати  бўлиб ўтди.         

logo_uz