foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, ТАТУ Қарши филиали, Қарши шаҳрининг “Мустақиллик”, “Жайҳун” кўчалари,вилоятдаги тиббиёт бирлашмалари, Қарши шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари,Қарши шаҳридаги А.Навоий номли маданият ва истирохат боғи, Қарши шаҳрининг “Пахтазор”, 3,4-5-6-7-митти туманларидаги кўп қаватли турар-жой мавзеларида “Юртимизни обод қилайлик!” шиори остида умумхалқ экологик хайрия ҳашари бўлиб ўтди.

Умумхалқ экологик хайрия хашарда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва“Ёшлар қаноти” хамда Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари,  вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши, Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали профессор ўқитувчилари ва талабалари, ишчи-ходимлари, бошқа қатор давлат ва жамоат ташкилотлари  ва ОАВ ходимлари. иштирок этди.

Юртимизнинг ҳар бир гўшаларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Азал-азалдан эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу интилишларини ўзида мужассам этган аждодларимиздан бизга йилдан-йилга муқаддас мерос сифатида ўтиб келаётган ҳашарларни ўтказишдан кўзланган мақсад халқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат.

Вилоятимизда ўтказилган умумхалқ экологик хайрия ҳашарида жойларда 10000 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашиб шундан 6000 дан ортиқ Экоҳаракат ҲБнинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ва талаба ёшлардан иборат.  

Ҳашарчилар томонидан 40 гектардан ортиқ ер майдон ободонлаштирилиб, қайта ишлов берилди, 30 тонна қаттиқ, маиший ва қурилиш чикиндилари махсус белгиланган чиқиндихоналарга олиб чиқиб кетилди, 6 000 та мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб  бутаси оқланди, атрофи бегона ўтлардан тозаланди, 4000 дан ортиқ гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди, 10 км дан ортиқ канал, лоток ариқлар ва ирригация тизимлари тартибга келтирилди. Шунингдек, 1 км дан ортиқ йўлакчалар четларидаги бетон қопламалари оқланди.

Вилоят Марказий ўрмон хўжалиги ҳудудида Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ўрмонзорлар барпо этиш учун 25 гектар ерда саксовул уруғлари  ўтқазилди.

Фуқароларнинг ўзининг ўзи бошқариш органларида вилоятдаги 10 дан ортиқ қабристон ва зиёратгоҳларда аҳоли томонидан ҳашарлар ташкил этилди.Бир сўз билан айтганда, умумхалқ экологик хайрия ҳашари юксак кўтаринкилик билан ўтказилди.

Бундай ҳашарлар аҳолининг экологик ва эстетик маданиятини юксалтиришда албатта катта аҳамият касб этади.    

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz