foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 16 январь куни Қарши давлат университети ахборот ресурс марказида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасининг 2018 йил фаолияти якунлари ҳамда 2019 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари, вилоятдаги ННТлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ҳудудий бўлинманинг асосий эътибори албатта, Экоҳаракатнинг еттита устувор дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, аҳолининг кенг қатламини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли соғлигини сақлаш тадбирларига қаратилиб келинмоқда. Шу мақсадда ўтган 2018 йил мобайнида ҳамкор ташкилотлар билан вилоятнинг барча ҳудудларида 74 тадан ортиқ таҳлилий ва амалий тадбирлар ўтказилиб, уларда 7950 га яқин фаоллар камраб олинди.

Вилоятда мавжуд экологик муаммолар ва уларни кенг жамоатчилик иштирокида ҳал этишда аҳолининг билим ва хабардорлиги даражасини ошириш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Умуман олганда босма оммавий ахборот воситалари саҳифаларида атроф муҳит мухофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида 2018 йил давомида 453 та маколалар чоп этилиб, 264 та радио эшиттириш ва  телекўрсатувлар намойиш қилиниб, кенг жамоатчилик хукмига хавола этилган.                                                                                                                         

Биргина ўтган 2018 йилнинг ўзида тегишли ташкилотлар, мутасадди идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, олимлар билан таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамкорликда ўтказилган қатор тадбирлар яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунлари ижросига бағишланганлиги билан эътиборлидир.

Жойларда олиб борилган бундай тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари албатта ўз навбатида турли нохушликларнинг, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишда, экологик барқарорликни таъминлаш, атроф муҳит мусаффолигига эришишда катта аҳамият касб этмоқда. Хусусан, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ҳамда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир,  Қарши давлат университети академик лицейида “Экологик билимлар-ҳаммага” мавзусида давра суҳбати, Ғузор тумани Эшонқудуқ қишлоғи Ғузор транспорт касб- ҳунар коллежида “Салбий экологик оқибатларнинг олдини олишда жамоатчилик эшитувларининг аҳамияти” мавзуида жамоатчилик эшитуви, Қарши тумани 3-сон умумтаълим мактабида 7 апрель- Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишланган “Минтақада тиббий ва экологик маданиятни  шакллантиришда ННТларнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати, Қарши шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабида «Биз табиат мухофазасига масъулмиз» мавзуида “Ёш ижодкор ўқувчилар” фестивали, Қарши шахар "Гиссарнефтгаз" қўшма корхонасида Қашқадарё вилоятида йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун ўқув- семинар, Чироқчи транспорткасб-ҳунар коллежида “Ўрмонлар-миллий бойлигимиз”мавзусида давра суҳбати, 5-июнь “Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза килиш куни”га бағишланган “Табиат барчамизники” мавзуидаги маънавий - маърифийтадбирлари бўлиб ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Шунингдек, ҳудудий бўлинма томонидан ўтган 2018 йилда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш йили” га бағишлаб, жойларда тарғибот- ташвиқот тадбирлари ҳам ўтказилди.

“Ишонч телефони”га фуқаролардан тушган мурожаатлар сони жами 86 тани ташкил этиб, уларнинг 4 таси маҳаллий хокимият органларига, 1 таси соҳа йўналишидаги ваколатли давлат органларига ҳамда 81 таси маҳаллий вакиллик органларига кўриб чиқиш учун юборилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ўзини- ўзи бошқариш органлари, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда уларнинг 90 фоиздан ортиғига ижобий ечим топишга эришилди.

Тадбирда сўзга чиққан Кенгаш аъзолари томонидан 2019 йилда ҳам Экоҳаракатнинг дастурий вазифаларини тарғибот-ташвиқот қилиш учун вилоятнинг барча ҳудудларини қамраб олиб, тадбирлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги уқтириб ўтилди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz