foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 25 декабрь куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг 2018 йил 30 ноябрдаги қарори асосида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони биланвилоятдаги бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши аъзолари, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, вилоятдаги жамоат ташкилотлари, фуқароларни ўзини- ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоятдаги ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кейинги вақтларда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди. Бугунги кунда Республикада фаолият кўрсатаётган 9 200, шу жумладан  вилоятда 700 дан  зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши аъзолари томонидан вилоятдаги бир гуруҳ фаол жамоат ташкилотлари раҳбарларига мукофотлар топширилди, улар орасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасираҳбари Ҳалимов Носир Хакимович ҳам “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz