foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти “Маънавият ва маърифат” залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Конституция ва экология” мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Ёшлар иттифоқи вилоят  Кенгаши, КаршиМИИ ҳамда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади, халқимиз бош Қомусимиз тимсолида ўзининг мустақиллиги, эркин  ва фаровон ҳаёти, бахти ва келажагини кўрмоқда. Асосий Қонунимиз нафақат бизнинг ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиб кафолатламоқда, шу билан бирга одамларни мустақил фикрлашга, ҳаётда ўзининг қатъий позициясига эга бўлишини уқдиришга қаратилди. 

Тадбир иштирокчилари таъкидланганидек, бош Қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрнига баҳо берар эканмиз, уни энг гўзал энг эзгу ташбеҳлар билан ифодалаймиз. Чунки унда инсон ҳаёти, эркинлиги шаъни, манфаатлари олий қадрият сифатида намоён бўлган. Мустақил, озод ва бахтли ҳаёт ҳақидаги орзу-умидларимиз ифода этилган. Шунинг учун ҳам асосий Қонунимизни ҳаётимиз ва бахтимиз мазмунига айланиб улгурган. Асосий Қонунимиз норма ва қоидаларида ижтимоий адолат ва қонунийлик эркин ва озод ҳаёт, обод ва фаровон турмуш кечиришимизга бир кафолат эмасми?!

Ҳар бир суверен давлат ўз рамзларига эга, Конституциямиз эса давлатимиз мустақиллигининг асосий рамзидир. Тоталитар тузум, коммунистик бошқарув ҳукмрон бўлган ўтган асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон Республикаси ўз Конституциясига эга бўлиши кераклиги ғояси илгари сурилганининг ўзи мустақилликка эришиш сари қўйилган залворли қадам бўлган эди, десак муболаға бўлмас. Чунки мустақиллик халқ иродаси даражасига кўтарилган бир пайтда унинг ўз Конституциясига эга бўлиши ҳам тарихий зарурат эди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz