foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз юлдузи” меҳмонхонаси мажлислар залида Халқаро сувни бошқариш институти (IWMI), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), ҳамда вилоятдаги бир қатор  ҳамкор ташкилотлар билан  “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни намойиш қилиш ва ер ва сув ресурсларини иқтисодий самарали бошқариш” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро сувни бошқариш институти (IWMI),  Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Аму- Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, туман ирригация бўлими, Экоҳаракатнинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти вакиллари, Сув истеъмолчилари уюшмаси ҳамда вилоятдаги ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Cеминар-тренингнинг асосий мақсади, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг 1-компоненти “Сув хўжалиги ва ресурсларини самарали бошқаришни такомиллаштиришдир. Лойиҳанинг ушбу компоненти Германия халқаро ҳамкорлик жамияти “GIZ” томонидан тадбиқ этилмоқда.

Сув хўжалиги бошқарувини янада такомиллаштиришни қўллаб- қувватлашга қаратилган ушбу дастур, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2014-2020 йилларга мўлжалланган икки томонлама кўп йиллик индикатив Дастурининг бир қисми бўлиб, европа иттифоқининг сув ресурсларини бошқариш бўйича доиравий Директивасига асосланган ҳолда Европа мамлакатларининг илғор тажрибаларини тарғиб қилади.

Ўзбекистон кам ёғингарчилик юз берувчи ва жуда паст намлик ҳамда юқори буғланиш кўрсатгичларига эга мамлакатлар сирасига киради. Ҳатто кам миқдорда бўлсада сув пайдо бўладиган жойларда табиат яшнаб кетади. Ўзбекистонда аҳоли сувни жуда қадрлайди ҳамда уни кўплаб афсоналар ва ҳикояларда ҳаёт манбаи сифатида эътироф этади. Сув – ҳаёт билан, ҳаёт эса сув билан чамбарчас боғланади.

 Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz