foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Республика ўрта тиббиёт, фармацевт ҳодимлар малакасини ошириш ва иҳтисослаштириш маркази Қарши ҳудудий бўлинмасида “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун ижросига бағишланган “Қўриқхоналарни асраш келажак учун” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Республика ўрта тиббиёт, фармацевт ҳодимлар малакасини ошириш ва иҳтисослаштириш маркази Қарши ҳудудий бўлинмаси  ўқитувчилари ва тингловчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида дастлаб табиий ҳудудлар бўлган қўриқхоналарда ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг ноёб турларини асраш ва уларни кўпайтиришга эришиш хусусида сўз борди.  Жаҳонда экологик муамммолар глобал тус олиб бораётгани сари уларнинг ечимини излаш масалалари ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Дунё ахборот тармоғи  кун оша ер юзининг қайсидир бурчида сув тошқини, қайсидир бурчида ўрмон ёнғинлари ёхуд вулқонлар отилишидан азият чекиш каби ҳолатлар содир бўлаётганидан огоҳ этиб турибди. Бундан ташқари кўпгина мамлакатларда қурғоқчилик, чўлланиш, об-ҳаёт тақчиллиги, тупроқ ва сув эррозияси каби экологик офатлар хавфининг кучаётгани жаҳон жамоатчилигини атроф муҳитга нисбатан нописандлик билан эмас, балки эҳтиёткорона, оқилона муносабатда бўлишга ундамоқда. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси баъзи турларининг камёблашиб кетаётгани ҳисобига “Қизил китоб”нинг семириб бораётганининг туб сабаблари инсон аталмиш олий жонзотни теварак атрофга ҳушёрроқ, сергакроқ қарашга, ўз ҳатти-ҳаракатларини онгли бошқаришга, назорат қилишга бонг ураётгандек.

Чунки экологик талофотлар, табиий мувозанатнинг бузилиш сабаблари инсон омили, антропоген таъсирлар натижасида рўй бераётгани экологлар, соҳа мутахассислари, олимлар, тиббиёт ходимлари томонидан огоҳлантириб келинмоқда. Яна улар томонидан табиатга қилинган зуғум бевосита зарар, инсон саломатлигига етказилган зарар эканлиги ҳаётий мисоллар билан далиллаб, исботлаб берилаётгани ҳар биримизга атроф муҳит мусаффолигига, ўз соғлигимизга беэтибор бўлмасликка чорловдек янграмоқда.

Тадбир қизиқарли фикр-мулоҳаза ва таклифларга бой тарзда ўтди. Саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz