foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни  Қарши компьютер-технология  ва сервис касб –ҳунар коллежида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ўзбекистонда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тизимида мустақил ОАВнинг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Қарши компьютер -технология  ва сервис касб –ҳунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.  

Тадбирнинг асосий мақсади, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кенгайтиришга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, Мамлакатимизда табиат муҳофазасига катта эътибор бериб келинмоқда. Хусусан, республикамизда 2008 йилда Ўзбекистон Экологик Харакатининг ташкил этилиши мамлакатимизда атроф муҳит, табиат софлиги ва инсон саломатлигига берилаётган эътибордан далолатдир. Зеро, республикамиз фуқароларининг бугунги ва келажак авлодининг қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш, соғлиқни сақлаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, трансчегаравий сувлардан фойдаланиш, тоза ичимлик  сув муаммолари, ер эррозияси, тупроқ шўрланиши ва мелиорациясининг ёмонлашуви каби масалаларнинг долзарб аҳамият касб этаётгани ҳам фикримизнинг далилидир. Шу нуқтаи-назардан Ўзбекистон экологик ҳаракати зиммасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги умуммажбурий тусга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳада зарур қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши юзасидан ташаббуслар билан чиқиш, экологик хавфсизлик, соғлом ҳаёт муҳити ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш вазифалари юклатилган.  

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда ёшларнинг экологик маданиятини янада юксалтиришга эришиш зарур, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz