foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши давлат университети академик лицейида “Ёшлар ва экология”мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Қарши шаҳри экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, ФЖШМҚМИ вилоят ҲБ, Қарши давлат университети академик лицейининг фаол ўқувчи ва ўқитувчилари хамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади, халқимизнинг табиат бойликлари, табиий ресурларни тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона  фойдаланиш,  табиий тизимларни ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини аҳолига, жумладан ёшлар онгига сингдиришга қаратилди.

Табиатга бўлган эҳтиром, унинг сирларини англаб етишга интилиш, атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатлар авлодлардан бизга мерос. Она Ватанимиз табиатини асраб-авайлаш, уни келажак авлодларга асл ҳолатида қолдириш – ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир.  

Аслида экологик билим ва маданият ёш авлодга ота-боболаримиздан ўтиб келаётган қадриятларни сингдиришдан бошланади. Сувни беҳуда ишлатма, ҳар хил чиқиндилар билан ерни булғама, ноз-неъматларни исроф қилма, дов-дарахтлар шохини синдирма, гулу гиёҳни топтама, қушларга, ҳайвонларга озор берма қабилидаги панду насиҳатлар билан экологик билимимиз ва маданиятимиз ортиб боради. Ана шунда экологик ҳолатни соғломлаштириш, табиат муҳофазаси кундалик саъй-ҳаракатларимизнинг ўзагини ташкил этади. Чунки экологик билим ва маданиятга эга ёшлар бу борада муаммолар келиб чиқишига йўл қўймасликка ҳаракат қиладилар.

Таълим муассасаларида бу борадаги изланишлар кўлами янада кенгайиб, ўқувчи ёшларнинг, талабаларнинг экологик билим ва маданиятини оширишда салмоқли натижаларга эришилиши шубҳасиз. Экологик таълим-тарбия – инсоннинг табиатдан онгли равишда фойдаланиш, психологик ахлоқ-одоб юзасидан халқимизнинг табиатга нисбатан эътибор билан қарайдиган урф-одатлари, анъаналари асосида ёшларни тарбиялаш, улар онгида табиат, унинг  бойликларига меҳр-муҳаббат уйғотиш, уларни тежамкорликка ва табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат.

Экологик маданият – табиат ҳақидаги билим, онг, идрок, саводхонлик, интеллектуал салоҳият ва уни амалда қўллай билиш фаолияти, атроф-муҳитга нисбатан онгли ва масъулиятли ёндашувдир.

Экологик тарбия – ватанпарварлик бўлиб, табиатни асраш – Ватанни асрашдир. Бу муҳим вазифани амалга ошириш узлуксиз таълимнинг бошланғич босқичи ҳисобланган мактабгача таълим муассасаларидан бошланиши айни муддаодир.

Экологик муаммолар давримизнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, унинг хавфи ва салбий оқибатларини англаётган инсоният бугунги кунда ташвишга тушмоқда. Сайёрамизда турли ёқилғиларни ёқиш сабабли ҳар йили 10,1 млрд.тонна кислород сарф бўлмоқда, қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 70 фоизи, чучук сувларнинг 20 фоизи ўзлаштирилиб фойдаланилмоқда.

Ўрмонлар майдонлари йилдан-йилга қисқариб бормоқда, чўл зоналари кенгаймоқда, ҳаво ҳарорати йилдан-йилга кўтарилмоқда. Боз устига, дунё аҳолиси сони йилдан-йилга орта бориб, табиий ресурслардан хўжалик фаолиятида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Техника, саноат корхоналарининг ривожланиши ҳам атроф-табиий муҳитга салбий таъсир юкини ошириб бормоқда. 

Тадбир қизиқарли ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz