foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Яккабоғ туманидаги “Чўмич”, “Айғиркўл”, “Янгиобод” ҳамда “Жамбул” маҳаллаларида “Кузнинг долзарб юмушлари” мавзуида экологик рейд бўлиб ўтди.  

Рейдда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Яккабоғ туман экология ва атроф мухитни муҳофаза килиш инспекцияси, Яккабоғ туман “Тоза худуд” ДУК ва Яккабоғ туманидаги “Чўмич”, “Айғиркўл”, “Янгиобод” ҳамда “Жамбул” маҳаллалари фаоллари иштирок этдилар.

       Экологик рейднинг асосий мақсади, хазонрезги бўлган ҳар бир ҳудудни тоза ва озода сақлаш, хазонларни ёқишни олдини олиш, фуқароларни атроф муҳитга бўлган муносабатини шакллантиришга эришиш. Ҳамда куз ойида экологик барқарорликни асраб-авайлашга эришиб боришга қаратилди. 

Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, 1 тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди ташланар экан. Бундан ташқари тутун таркибида инсон соғлиги учун зарарли бўлган углеводород гази, азотли оксид каби заҳарли газлар бор. Атрофга тарқаган тутун нафас орқали инсон танасига кириб, унинг кўпгина аъзоларини шикастлайди ва сурункали касалликларни келтириб чиқаради. Бизни бир савол қийнайди: Наҳотки, хазонларни ёқаётган юртдошларимиз ўз ҳатти-ҳаракатлари оқибатларини ўйлашмаса?!

Тиббиёт ходимлари, экологларнинг хазонларни ёқишнинг хунук оқибатларидан  огоҳлантиришларидан тўғри хулоса чиқармаётган кишилар атроф муҳит муҳофазаси, инсонлар соғлиги учун масъул ва жавобгар эканликларини ҳис этишади, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz