foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан, Яккабоғ туманидаги Яккабоғ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Табиатга беписанд муносабатда бўлманг!” мавзусида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди.   

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Яккабоғ туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Яккабоғ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

  Тадбирнинг асосий максади, она табиатни борлигича асраш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи эканлигини жамоатчиликка етказиш. Ҳар бир фуқарога атроф муҳит муҳофазасига эришишда экологик билим ва кўникмаларни шакллантириб боришга қаратилди.

 Иштирокчилар таъкидлаганларидек, атроф муҳит муҳофазасида, экологик таълим-тарбия аввало инсоннинг табиатга онгли муносабатда бўлишидан бошланади. Атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатларга амал қилиш экологик тарбиянинг илк кўринишидир. Халқимизнинг табиат бойликлари, табиий ресурсларни тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона  фойдаланиш, табиий тизимларни ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини аҳолига, жумладан ёшлар онгига сингдириш, замонавий экологик билимлар билан танишиб бориш давр талабидир. Қишлоқ ва маҳаллаларда бу мавзуда тушинтириш ишлари олиб борилса, табиат муҳофазаси барчанинг вазифаси эканлиги янада чуқурроқ сингади ва барчанинг юмушига айланади.

Ёшларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантириш, хусусан, ёшларнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш учун таълим муассасалари, истироҳат боғлари ҳамда  дам олиш масканларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тадбирлари ташкил қилиш орқали уларнинг онгига сингдириш мақсадга мувофиқдир, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz